Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия манбааларидан кенг фойдаланилмоқда. Юртимизда ҳам энергия тежамкорлигини ошириш, қайта тикланувчан энергия манбааларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳам электр энергиядан самарали фойдаланиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда бошқарма тасарруфида 37 дона насос станцияси мавжуд бўлиб, 170 дона насос агрегатидан иборат. Ушбу агрегатларнинг лойиҳавий сув чиқариш қобилияти секундига 152,1 м3, умумий қуввати эса 92 минг 498 кВтни ташкил этади.  

– Кейинги йилларда дунё бўйича сув тақчиллиги кузатилаяпти. Бу эса сувдан оқилона фойдаланган ҳолда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тоқазо этмоқда, – дейди бошқарма бошлиғи Жасуржон Назаров. – Шу боис 2021 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга асосан ирригация тизими каналларининг бетон қопламали қисмини 35 фоиздан 38 фоизгача ошириш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини 0,63 дан 0,66 гача кўтариш, насос станцияларидаги насос агрегати ва электродвигателларни замонавий энергия тежамкорларига алмаштириш, шунингдек, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш белгилаб берилган эди.

Қарорга асосан бошқарма ҳисобидаги насос станцияларига 7 дона энерго тежамкор электродвигател, 5 дона насос агрегати, 10 дона конденсатор қурилмаси, 3 дона частота ўзгартирувчи қурилма, 2 дона сув иситиш қурилмаси, 150 дона светодиод лампалар ўрнатилиши, 700 метр паст кучланишли кабеллар уланиши ҳисобига 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида қарийб 0,090 миллион кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди. Бу 0,090 миллиард сўмдан ортиқроқ бюджет маблағлари тежалди, деганидир.

Айни пайтда энергия ресурсларидан фойдаланишда исрофгарчиликни камайтириш, иқтисодиёт тармоқлари объектларида энергия самарадорлигини ошириш ва ундан оқилона фойдаланиш борасида тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда.  

Бугунги кунда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электр энергияни иқтисод қилиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Навбаҳор туманида жойлашган Конимех-1 насос станциясига 65 кВт, Конимех-2 насос станциясига 15 кВт, Қизилтепа туманида жойлашган Навоий насос станциясига 25 кВт ҳамда бошқарма биносида 85 кВтлик қуёш панеллари ўрнатилди.  

Ўрнатилган қуёш панеллари томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 43,8 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Конимех-1 насос станцияси 1978 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 2019 йилда қайта реконструкция қилинган.

[gallery-18614]

– Насос станциямизда 8 дона SXK 900-1050 насос агрегати мавжуд бўлиб, умумий сув чиқариш қобилияти 3 м3/секундни ташкил қилади, – дейди Конимех-1 насос станцияси бошлиғи Марат Азимов. – Насос станцияси ўнг қирғоқ канали сувини 24 метр баландликга чиқариб беради ва 18 минг 100 гектар ер майдонини суғориш имконияти мавжуд. Бу ерда чиқарилаётган сув миқдорини “онлайн” режимда мониторинг қилиш имконияти яратилган. Насос станциямизнинг йиллик электр энергияси сарфи 19 миллион 574 минг кВт соатни ташкил этади. Ҳозир 65 кВт соатлик қуёш панели ўрнатилган бўлиб, ҳудудни ёритишда қўл келмоқда. Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Конимех-2 насос станциясига ўрнатилган 15 кВт соатлик қуёш панели биргаликда 43,8 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарди.

Ҳозир насос станцияларда энергия йўқотишларни камайтириш ва электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш бўйича назорат ўрнатилган.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Насос станцияларида электр энергиясини иқтисод қилишга эътибор қаратилмоқда