Насимджанова Махсума Мажидовнанинг психология фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Шахсда инкультурация ва аккультурациянинг ижтимоий-психологик омиллари» мавзусида
Насимджанова Махсума Мажидовнанинг 19.00.05 — «Ижтимоий психология. Этнопсихология» ихтисослиги бўйича «Шахсда инкультурация ва аккультурациянинг ижтимоий-психологик омиллари» мавзусидаги психология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2026.10.04.P.01.18 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 11 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети биноси, 4-қават, 416-хона.
Тел.: (+998 71) 246-67-72; e-mail: nauka@nuuz.uz.