ОФК Аёллар чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра, "Насаф" жамоаси Австралиянинг "Мельбурн Сити" жамоаси билан тўқнаш келади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, чорак финал баҳси битта ўйиндан иборат бўлади ва 28-29 март кунлари бўлиб ўтади. Агар "Насаф" чорак финалда ғалаба қозонса, 20-23 май кунлари ўтадиган 4 жамоа иштирокидаги финал босқичига йўл олади ва ўйинларни ўз майдонида ўтказиш ҳуқуқига эга чиқади.  

Дарвоқе, мусобақа ғолиби ФИФА ташкилотининг янги ташкил қилинган аёллар ўртасидаги Клублар Жаҳон чемпионатига йўлланма билан бирга 1 миллион АҚШ доллар мукофот пулига сазовор бўлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Насаф”нинг ОЧЛ мусобақасидаги рақиби аниқ бўлди