“Насаф”ни бешта жамоа таъқиб қилмоқда
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тури ўз ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги кунида “Андижон” – “Қўқон-1912” 3:0, “Шўртан” – “Хоразм” 1:3, “Сурхон” – “Қизилқум” 0:0 натижалари қайд этилди.
Шу тариқа, 17-тур олдидан “Насаф” очколарини 36 тага етказиб, жадвалда яққол пешқадамга айланди. Қизиғи, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, ОКМК ва “Динамо” жамоалари бир хил - 30 очко тўплаб, голлар нисбатига кўра кучли бешликка жойлашди.
Улар ортидан “Пахтакор” 29, “Навбаҳор” 27 очко билан 6-7-ўринларда қайд этилди. “Анжидон” 20, “Сурхон” 19, “Қизилқум” 18 очко жамғариб, кучли ўнликни якунлаб берди.
Шунингдек, “Хоразм” 17, “Сўғдиёна” 16, “Машъал” 15, “Бухоро” 13 “Қўқон-1912” 12 ва “Шўртан” 9 очко билан 11-16-ўринда қолди.
Ўтган 16 тур мобайнида “Пахтакор” жамоаси аъзоси Игорь Сергеев 11 та гол урган ҳолда тўпурарлик қилаётган бўлса, “Нефтчи” клуби вакили Алишер Одилов 8 та тўп узатмасини амалга ошириб, ассистентлар орасида биринчи бўлиб турибди.
Миллий чемпионатимизнинг 17-тур учрашувлари 5-8 август кунлари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА