Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Насаф», «Динамо» — «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Намангандаги «Марказий» стадионида ўтказилган «Навбаҳор» — «Насаф» клублари тўқнашувининг 56-дақиқасида Жаба Жигаури гол урди ва «Насаф»нинг ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, «Насаф» очколарини 41 тага етказиб олди ҳамда турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

Самарқандда ўтган «Динамо» — «Бунёдкор» баҳсида 2:3 ҳисоби қайд этилди. Узоқ кутилган ғалабадан сўнг «Бунёдкор» жамоаси очколарини 15 тага етказиб олди.

Бугун Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Андижон» — «Локомотив» баҳси бўлиб ўтади. Мазкур ўйин «Бобур арена»да соат 19:30 да бошланади. Учрашувни бош ҳакам сифатида Шавкат Насибуллаев бошқаради.  

Унга қанотларда Дилшод Жуманиёзов ва Руслан Серазитдинов ёрдам берса, VARда Иброҳим Исмоилов ҳамда Кристина Середа ишлайди.

Шу ўринда, «Андижон» — «Локомотив» ўртасидаги ўйин олдидан жамоаларнинг ўзаро учрашувлари ҳақида айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жамоалар чемпионатда ҳозирга қадар 27 маротаба тўқнаш келган ва «Андижон» ушбу учрашувларда 5 марта зафар қучган бўлса, «Локомотив» 18 ғалабани қўлга киритган. 4 та ўйин эса дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 27/53 -«Локомотив» фойдасига.

Эътиборлиси, «Андижон» ўз майдонида «Локомотив»ни сўнгги бор 2010 йилда мағлубиятга учратган.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Насаф» ва «Бунёдкор» муҳим ўйинда ғалаба қозонди