Устоз
“Баъзан ҳаётда турли кутилмаган ҳолатлар бўлади, руҳий тушкунликка тушасиз. Бундай пайтда таълим, университет сизни асрай олмайди. Устоз ўгити, устоз сабоғи сизни асрайди, тўғри йўл кўрсатади. Ўзимнинг бошимдан ўтган ана шундай кунлар. Устозимнинг сабоғи, ўгити билан таназзулдан чиқиб олганман...
Устознинг сабоғи ҳаётдаги ўрнимизни, борлиғимизни белгилаб беради. Лекин устоз деган шарафли номга муносиб бўлмаганлар ҳам бор. Педагоглар орасида шундай гап бор: тарбиячининг ўзи ҳам тарбияланган бўлиши керак! Ўзи тарбияланмаган бўлса, ўзи тарбияга муҳтож бўлса, у қандай тарбиялайди!?
Ҳозир олимлар Европа цивилизацияси тугади, деган фикрга боришяпти. Цивилизацияни инқирозга олиб келган нарса фақат ахлоқсизлик, одобсизлик, маънавий қашшоқлик, бугун учун яшаш кайфиятидир. Биз бундан сабоқ чиқаришимиз керак”.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги “Устоз” лойиҳаси меҳмони профессор олим Нарзулла Жўраевнинг мулоҳазалари билан қуйидаги видеоҳаволада батафсил танишишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/A9gulbcQEjo" title="Narzulla Joʻrayev: Tarbiyachining oʻzi ham tarbiyalangan boʻlishi kerak!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Комилова, А.Аҳмедов, ЎзА