Нарпайнинг собиқ ҳокими Ургутга раҳбар бўлди
Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Шу пайтгача Нарпай тумани ҳокими бўлган Жабборов Ботир Шукуровичнинг номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.