Нанай кўприги вақтинча фаолият юритмайди
Бўстонлиқ тумани “Нанай” МФЙга олиб борувчи кўприк таъмирлаш ишлари сабабли вақтинча ёпилди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, “Чорвоқ" сув омбори ҳалқа йўлининг 50 километрида жойлашган кўприкни таъмирлаш ишлари 7 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади. Шу муддат оралиғида бу ердаги қатнов тўхтатилади.
Йўловчиларга эса вақтинча “Нанай”, “Боғистон”, “Боладала” МФЙ ҳудудларига Бурчмулло орқали боришни ва бошқа хавфсиз йўлдан ўтиш тавсия этилади.
ЎзА