“Намуна” чин маънода намуна бўлмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой тумани Намуна маҳалласида аҳоли маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи “Маҳалла кутубхонаси” ташкил этилган.
Ушбу кутубхонада мингга яқин илмий ва бадиий адабиётлар мавжуд. Қувонарлиси, китоблардан маҳалланинг каттаю кичик аҳли бирдек фойдаланади. Мўъжазгина кутубхонанинг китоб жавонларидан турли йўналишдаги адабиётларни топиш мумкин.
Маҳалланинг ушбу зиё маскани аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларни турли ёт ғоялардан асрашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу ўринда айтиш мумкинки, Намуна маҳалласи чин маънода намунавий маҳаллага айланмоқда.
[gallery-16426]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА