Ҳиндистонни мўьжизалар юрти, муҳаббат ўлкаси, дейиш мумкин. Кўҳна Шарқнинг энг қадимий мамлакатларидан бири ҳисобланадиган бу диёр дунёнинг етти мўьжизасидан бири, асл муҳаббат рамзи – Аградаги “Тож маҳал”и билан янада машҳур. Кашмирнинг улуғворлиги, Ҳинд океанига туташадиган Гангнинг сокин тўлқини, йўл-йўл чизиқли Бенгал йўлбарсининг наъраси, Бангалорнинг қўлга ўргатилган филлари, Ассам водийсининг чой экилган бепоён далалари, пешонасига синдур суртган Гужаротнинг гўзал қизлари, Ҳайдарободнинг “биряни”, “пури”, “бажжи” номли зиравор таомлари ҳақида тўлқинланиб гапириш мумкин.

Ҳиндистоннинг ҳар бир штатида кишилар турмуш тарзи, маданияти ўзига хос. Дейлик, миллий “Ҳоли” байрамида дунё гўзалликка буркансин, дея одамлар бир-бирига ранг сепишади. Ўша куни Шимла томонга ўтиб қолсангиз борми, уст-бошингиз камалак тусини олиши тайин.

Эътиборли жиҳати, мамлакатда зиёлидан тортиб, оддий аҳоли вакилларигача Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, унинг асл ватани ҳақида анча маълумотга эгалиги бизни қувонтирди. 

– Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар яхши йўлга қўйилган, -дейди таниқли ҳинд медиа продюсери Шакил Аҳтар ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Халқларимизни кўп асрлик тарих, илмий, адабий-маърифий ва савдо муносабатлари боғлаб туради. Мамлакатларимиз маданий алоқалари уйғунлиги ҳинд халқи тарихи ҳақидаги Абу Райҳон Берунийнинг "Ҳиндистон", Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Мухтасар ёки Рисолаи Аруз" каби бебаҳо асарларда акс этган. Умуман, кўп аср аввал ота-боболаримиз томонидан тамал тоши қўйилган икки давлатнинг муносабатлари бугунги кунда ҳам ўзаро ишонч ва дўстлик тамойили асосида муваффақиятли ривожланяпти.

Бу ўлкада фақат икки фаслни кўриш мумкин, холос: ёз ва куз. Ҳавоси яшаш учун бирмунча ноқулай бўлса-да, ҳиндлар шу иқлимга кўниккан. Апрелдан бошлаб жазирама даври бошланади ва ёмғир мавсуми – сентябрь-октябрь ойларигача давом этади.

Ҳайрон қоларли томони, ҳиндлар жуда босиқ, унча-мунчага асабийлашмайдиган халқ. Масалан, катта йўл – трассаларда бирор ҳайдовчи, мабодо, қайта-қайта сигнал чалса ҳам, бошқа йўловчиларнинг жаҳли чиқмайди. Аксинча, “чало-чало” дея кулиб, йўлида давом этаверади.

Ҳинд аёллари умр йўлдошини, гўё, маъбуддек кўради. Унинг ҳар қандай гапини қонундек қабул қилади. Бўйнидаги никоҳ туморини ҳеч қачон ечмайди. Айёмларда турмуш ўртоғига узоқ умр тилаб, қўлларига хина чизиб, Карвачот рўзасини тутади. “Девали”, “Ганеш” ва “Ракша Бандҳан” байрамлари эса рақс, қўшиқсиз ўтмайди.

Ҳиндистоннинг кўп минг йиллик тарихга эга обидалари ўтмиш афсоналаридан сўйлайди. Турли даврларда бунёд этилганига қарамай, ҳар бири ўзгача рангда жилоланиб, ажойиб уйғунлик ҳосил қилади. Айниқса, “Қутбминор”, “Чорминор”, “Ҳумоюн” мақбаралари, “Нилуфар” ибодатхонаси, “Ҳаво маҳал”, “Ҳамандир Соҳиб” каби обидалар мукаммал меъморий услубда бунёд этилган.

Бу мафтункор диёрнинг анъаналари гўзал, маданияти беқиёс. Одамларининг қалбидаги эзгулик, меҳр-муҳаббат эса кишини ҳайратга солади. Гоа, Бомбей, Калькутта, Орисса, Ченнай, Керала, Амритсар, Пуна каби шаҳарлари бутун дунёга машҳур. Хуллас, Ҳиндистонга борган ҳар қандай меҳмон ёки сайёҳ бу сеҳрли диёрга муҳаббати, ҳурматини кўп йиллар илиқ хотира билан эслаб юриши тайин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/HXWVnCbVxV0" title="Namaste, Hindustan! Maftunkor va mehnat olami" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўткир Мирзо тайёрлади.

Видеомуҳандис: Улуғбек Тўхтаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намасте, Ҳиндистон! Мафтункор ва сеҳрли диёрга саёҳат (+видео)