ФОТОРЕПОРТАЖ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлар, мудофаа ва хавфсизлик тизимлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари вилоятда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқлади.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси умргузаронлик қилмоқда. Юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшган юрт фидойилари доимий эътиборда.

Наманган шаҳар Маърифат маҳалласида яшовчи Николай Борисов 1924 йилда туғилган. Фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган отахон фронтдан қайтгач, бошқарув соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган.

Вилоят ҳокими отахоннинг Ватанга садоқати, самарали меҳнати, ёшларга ўрнак бўлган ҳаёт йўлини эътироф этиб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди, пул мукофоти ва совғаларни топширди.  

Янги Наманган туманида истиқомат қилувчи Галина Болоченкованинг ёшлик кезлари ҳам айни жанг йилларига тўғри келди. У уруш давридаги очарчилигу, суронли кунлар ва ўтмишнинг машаққатларини эслаб, бугунги фаровон кунларга шукроналик келтиради.  

Вилоят раҳбари Галина Болоченковага Президентимиз номидан 18 миллион сўм пул мукофоти ва совғаларни топширар экан, онахоннинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканини алоҳида таъкидлади.

Кейинги манзил Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғилик Топилди Мадраҳимов хонадони бўлди. 18 ёшли навқирон йигит урушга кетиб, бир йилдан сўнг бир оёғидан икки маротаба яраланган ҳолда икки таёқда юртига қайтади. Урушнинг машъум хотиралари унинг ҳаётида из қолдирмай қўймади.  

Топилди ота вилоят раҳбаридан Президентимиз совғаларини қабул қилиб олар экан, юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор этди.  

Янгиқўрғон тумани Поромон қишлоғилик Муҳаммадиброҳим Иномов урушнинг бор даҳшати ўз бошидан ўтказиб, машаққатли, оловли йўлларни босиб ўтди. Норғул йигитга чақирув қоғози келганида у 19 ёшда эди. Бугун 101 ёшни қарши олган ота фарзандлари, набиралари, эвараю чеваралари бағрида шундай дориломон кунларга етказганига шукроналар айтиб, умргузаронлик қилмоқда.

Муҳаммадиброҳим ота ҳам меҳмонларнинг ташрифидан боши кўкка етди. Президентимизнинг табриги ва совға-саломларни мамнуният ила қабул қилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очди.

Тўрақўрғон туманида умргузаронлик қилаётган Икромжон Умрзоқов 1942 йилда, яъни, 18 ёшида урушга кетиб, Украина, Сталинград, Одесса шаҳарларини озод қилишда мардлик ва жасорат кўрсатган. Кўксиларидаги орден-медаллар ана шу заҳматли курашлар ифодасидир.  

[gallery-11778]

Вилоят раҳбари Икромжон отага ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва совғалар, 18 миллион сўм пул мукофоти, “Нуроний” жамоатчилик кенгашининг туҳфасини топширди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик фахрийларга Президент совғалари топширилди