Наманганда замонавий меҳмонхоналар кўпаймоқда
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳрида барпо этилаётган замонавий меҳмонхоналар қурилиши билан танишди.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳрида барпо этилаётган замонавий меҳмонхоналар қурилиши билан танишди.
Шаҳарнинг шимолий айланма йўлида қад кўтарган “Ахсикент” меҳмонхонасининг қурилиш ишлари 2017 йилда “Муҳаммадали Файзли Боғбон” МЧЖ томонидан бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирда бинода жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Istiqlol Javohiri” МЧЖ бунёдкорлари томонидан шаҳардаги3-кичик туманда барпо этилаётган замонавий меҳмонхона лойиҳасининг умумий қиймати 15 миллион АҚШдолларидан иборат. Лойиҳа “Қишлоққурилишбанк” кўмаги, тадбиркорнинг ўз маблағи ҳамда 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилмоқда. 4 юлдузли мазкур меҳмонхонанинг қурилиш ишлари 2019 йилда бошланган бўлиб, объект 2021 йил Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилиши режалаштирилган.Ҳозирда “Marriott”, “Hilton”, “Wyndham”, “Ramada” каби етакчи жаҳон брендлари билан меҳмонхона бошқарувини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Наманган шаҳри шимолий айланма йўлининг 6,5 гектар ер майдонида замонавий клиника, мактаб, болалар боғчаси, меҳмонхона ҳамда ресторанлардан иборат комплекс бунёд этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 31 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 24 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қиймати хорижий кредит линияси ҳисобидан амалга оширилади. 2019 йилда “Merrymed Farm” МЧЖ томонидан қурилиши бошланган комплекс 2021 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.Мажмуа фаолият бошлагач, 400 га яқин иш ўрни яратилади.