Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод онгида қонунга ҳурматни шакллантириш, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида оталиққа олинганларни касб-ҳунарга қизиқтириш, бандлигини таъминлаш, уларда ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик руҳини уйғотиш, ҳуқуқий жиҳатдан кўмак бериш орқали турли жиноятларнинг олдини олиш, ёшларни сайлов жараёнларидан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ҳамда дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, судлар ҳамда адлия тизимидаги идоралар вакиллари томонидан “Ёшлар – ҳуқуқий сайли” тадбири давомида иштирокчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ва уларнинг мурожаатларини сайёр тартибда қабул қилиш орқали уларга амалий кўмак кўрсатилди. Қолаверса, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди, – дейди Наманган вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев. – Нотариуслар, ФҲДЁ ва ДХМ, Адвокатлар, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан сайёр давлат хизматлари, интеллектуал мулк соҳасида эришилаётган ютуқлар, Республика суд экспертизаси марказининг вилоят ҳудудий бўлимининг эса иш фаолиятга доир анжомлар ва ишлар кўргазмаси, шунингдек, тўқувчилик, каштачилик, дурадгорлик ва кулолчилик маҳсулотлари ярмаркаси тадбир иштирокчилари эътиборида бўлди.

Тадбирда, сайлда аҳолига кўтаринкилик бағишлаш ва тадбирни янада мазмунли ўтишини таъминлашга қаратилган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги амалий ҳаракатлар бўйича кўргазмали чиқишлар, ҳарбий оркестр жамоаси, ҳарбий техника чиқишлари ва ҳарбий анжомлар кўргазмаси барчада ёрқин таассурот уйғотди. 

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, муҳим жиҳат спорт майдонининг ўзида оталиққа олинган ёшлар ўртасида спортнинг югуриш, дарс, арқон тортиш мусобақасида ҳар бир шаҳар ва тумандан 10 нафардан иштирокчи ғолиблик учун беллашди. Тадбир якунида эса, уч шарт бўйича ғолиб чиққанлар Наманган вилояти адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда ёшлар ҳуқуқий сайли