Наманганда йирик комплекс барпо этилмоқда
Лойиҳанинг биринчи босқичи 2021 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши мўлжалланган.
Наманган шаҳрида “Merrymed Farm” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 31 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган йирик комплекс барпо этилмоқда.
Лойиҳа асосида шаҳарнинг шимолий айланма йўлидаги 6,5 гектар майдонда меҳмонхона, гипермаркет, ресторан, бизнес маркази, 16 қаватли турар жой, замонавий клиника ва болалар боғчаси қурилиши олиб борилмоқда.
2019 йилда қурилиши бошланган мазкур комплекс тўла қувват билан фаолият бошласа, 400 га яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичи 2021 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши мўлжалланган.
