
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида жойлашган "Silk Granat" миллий ҳунармандчилик мажмуасида хотин-қизлар ўртасида "Йил аёли” "Гендер тенглик фаоли" миллий кўрик- танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Унда 43 нафар аёл 11 номинация бўйича ўзаро беллашди.
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” “Йилнинг энг кўп маънавий-маърифий тарғиботчиси", “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, "Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
[gallery-14401]
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Дилором Абдураҳимова қатнашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА фотомухбири