Наманганда янги корхона иш бошлади
Наманган вилоятидаги “Art Soft holding” компанияси қошида янги “Flat Tile” бренди остидаги масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
Корхона кафель-керамика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Янги лойиҳа учун 73 миллиард ташаббускорнинг ўз маблағи ҳамда 52 миллиард банк кредити, жами 125 миллиард сўм маблағ сарфланди. Маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати йилига 35 миллиард сўмни ташкил этади.
Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 200 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда тайёрланадиган маҳсулотларни маҳаллий бозордан ташқари, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилган.
Янги корхона очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
[gallery-1702]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА