ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда “Andrologiya-N Tibbiyot markazi” масъулияти чекланган жамияти фойдаланишга топширилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиётдаги изчил ислоҳотлар самарасида давлат тиббиёт тизими билан бирга хусусий тармоқ ҳам шаклланиб, энг замонавий асбоб-ускуналари ва юқори малакали кадрлар салоҳияти бўйича давлат бюджетидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари билан бемалол рақобатга киришмоқда.

Наманган вилоятида ҳам соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш, тизим моддий-техник базасини яхшилаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда хусусий тиббиёт муассасалари бундан 5 йил аввал 275 тани ташкил этиб, уларда 2841 та иш ўринлари мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб улар сони 481 та, иш ўринлари эса 4453 тага етди. Жорий йилнинг ўтган даврида 20 та янги хусусий шифохона очилди. 31 та клиника ўз фаолиятини кенгайтирди.

[gallery-8888]

Эндиликда янги давр талабларига тўла жавоб берадиган, энг янги технологияларни ўзлаштирган ўнлаб нодавлат тиббиёт муассасалари нафақат Наманган шаҳрида, балки вилоятнинг барча туманларида самарали фаолият кўрсатаётир. Хусусан, “Saydana”, “AnaMED”, “Доктор А”, “Ойдин шифо” ва бошқа ўнлаб хусусий тиббиёт масканларининг довруғи бугун Намангандан ташқарига ҳам ёйилган.

Янги иш бошлаган “Andrologiya-N Tibbiyot markazi” амбулатор ва стационар шароитда андрология, анестезиология-реаниматология, абдоминал хирургия-стационар диагностика, гинекология, физиотерапия, УТТ ҳамда клиник лаборатория диагностикаси, кичик хирургия, кардиология, лапароскопия хирургияси, неврология, педиатрия, урология, эндокринология ихтисосликлари бўйича аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркор томонидан 10 миллиард сўм ва 10 миллиард сўм банк кредити сарфланди. Муассасада 40 нафар шифокор ва ҳамширалар учун иш ўринлари яратилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда хусусий тиббиёт муассасаси яна биттага ортди