Наманганда Тил байрамида танлов ғолиблари тақдирланди
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни”га 31 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни”га 31 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Карантин қоидалари асосида ташкилланган тадбирда октябрь ойи давомида она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда секторлар бўйича ўқувчилар ўртасида шаҳар миқёсида бўлиб ўтган танловларда фаоллик кўрсатган ёшлар муносиб тақдирланди.
Шаҳар халқ таълими бўлими мудири Зиёвиддин Жамолов, “Мураббий” газетаси муҳаррири Дилбар Хайдарова, таълим муассасаларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари она тилимизни асл ҳолича асраб-авайлаш, жамоат жойларида ўзбек адабий тил меъёр қоидаларига риоя этиш заруриятининг аҳамияти ҳақида тўхталдилар.

Она тилимизга бўлган ҳурматни, айниқса ўқувчилар ўртасида “Привет” эмас, балки “Ассалому алайкум!”, дейишликдан бошлаш керак, дея алоҳида қайд этилди.
Янграган куй-қўшиқларда, шеърларда ўзбек тилимиз юксак эътироф этилиб, иштирокчиларга ҳақиқий байрам шукуҳини бахш этди. Танлов ғолибларига шаҳар халқ таълими бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.