Наманган вилояти судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Наманган вилояти суд идоралари томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган мазкур анжуманда, вилоят судининг фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлов ҳайъатлари ҳамда вилоят маъмурий суди томонидан ўтган олти ойдаги фаолияти юзасидан маълумот берилди.

Вилоят суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Адҳамжон Мирзаевнинг таъкидлашича, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида биринчи инстанция судлари томонидан 2 минг 296 шахсга нисбатан 1 минг 775 та жиноий иш кўрилиб, шундан, 1 минг 758 кишига нисбатан 1 минг 269 та ҳукм чиқариш билан, 531 шахсга нисбатан эса 499 та жиноят иши бўйича ҳаракатдан тугатиш билан, олти кишига нисбатан шунча жиноий иш бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш билан якунланган.

Таассуфки, ўтган давр мобайнида кўрилган жиноят ишлари 2020 йилнинг ушбу даврига нисбатан таққослаганда, судланган шахслар сони 839 нафарга ошган. Жумладан, талончилик, босқинчилик, қасддан баданга енгил ва ўртача оғир шикаст етказиш, ўғрилик, безорилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари ортган.

Судлар томонидан аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот ташвиқот ишлари натижасида, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақлаш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, диний экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва уларда иштирок этиш, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи, қасддан одам ўлдириш каби жиноятлар сони камайган.

“Ўрганган кўнгил ўртанса, қўймас”, деганларидек, 491 нафар судланган шахс ўзига тегишли хулоса чиқариш, тўғри йўлдан бориш, оила аъзолари ва яқинлари олдида ҳалол меҳнат қилиш ўрнига такроран жиноятга қўл урганлиги аниқланди.

Ўтган даврда, Наманган вилояти судлари томонидан одил судловни таъминлаш, айниқса, суд органларининг инсонпарвалик тамойилини қўллаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида шу йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида, суднинг “қора курси”сига ўтиришга мажбур бўлган олти нафар фуқаро оқланди. 131 нафар шахс эса суд залидан қамоқдан озод қилинди. Жиноят кодексининг 57-моддаси тартибида жиноят содир этган 623 кишига енгилроқ жазо тайинланди. 802 нафар шахс эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 26 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган. Шунингдек, 531 киши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Бундан ташқари, дастлабки тергов органлари томонидан йўл қўйилган камчиликларга муносабат билдирилиб, 282 шахсга нисбатан 168 та иш бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб, ҳукм чиқарилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини кафиллигида 26 фуқаро ва Ёшлар иттифоқи кафиллигида 5 нафар ёшга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, шундан 9 та иш юзасидан 11 киши суд залидан озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Сардор Жўрабоевнинг қайд этишича, 12 минг 193 та фуқаролик иши кўриб тамомланиб, шундан 7 минг 939 та ариза бўйича суд буйруқлари чиқарилган. Кўриб тамомланган ишларнинг 10 минг 429 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган. Кўрилган ишларнинг 6 минг 147 таси эса сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Суд қарорларига асосан никоҳдан ажратилган оилалар сони 2021 йилнинг биринчи ярмида 926 тани ташкил этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан вилоятда суд орқали никоҳдан ажратиш ҳолатлари кўпайган. Шунингдек, суднинг иш юритувида бўлган ишларнинг 53 тасида эр-хотинларни яраштиришга эришилган.

Судьялар ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликда олиб борилган ҳаракатлар натижасида эса 171 та оила яраштирилди.

– Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 5 минг 369 та иш мазмунан ҳал этилиб, шундан 3 минг 254 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди, – деди вилоят суди раисининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Анваржон Хоназаров. – Хусусан, кичик бизнес субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир 45 миллиард 451 миллион сўмлик 502 та иш кўрилиб, ишбилармонларнинг фойдасига 27 миллиард 181 миллион сўм қарздорликларни ундириш бўйича суд ҳужжатлари қабул қилинди.

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан жами 304 миллиард 649 миллион сўмлик 309 та молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза келиб тушган бўлиб, шундан 161 таси қаноатлантирилди. 145 таси эса рад этилди. Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилиб, илк бор шу каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни мунтазам равишда ўз вақтида амалга ошириб келган ҳамда ўз фаолиятини инсофли равишда олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан жами 1 миллиард 377 миллион сўмлик молиявий жарималарни қўллашда енгиллик берилган. Бунинг самарасида эса йирик миқдордаги жарима тўлови учун қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари тадбиркорларнинг ихтиёрларида қолдиришга эришилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда суд идораларининг ярим йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди