Наманганда бошланган, 64-Халқаро “Гуллар фестивали” доирасида илмий-амалий анжуманлар, кўнгилочар тадбирлар ва йирик спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда.

Хусусан, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ҳамда Туркманистон, Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Россия Федерациясидан ташриф буюрган 300 га яқин шахматчилар “Namangan chess festival” халқаро турнирида куч синашмоқда.

Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани” ахборот кутубхонасида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар шахматнинг классик йўналишда ақлий салоҳиятини намоён этмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида илк маротаба уюштирилган мазкур мусобақа, “Open A” гуруҳда 1800 ва ундан  юқори “FIDE” рейтингига эга бўлган шахматчилар, “Open B” гуруҳда эса 1999 ва ундан паст рейтинг балл жамғарган, шунингдек, таснифга кирмаган шахматчилар беллашмоқда.

Мукофот жамғармаси 350 миллион сўмга тенг ушбу халқаро турнир “швейцар” тизимида 9 турда ўтказилиб, ҳар бир иштирокчига ўйин оҳирига қадар 90 дақиқа вақт ва биринчи юришдан бошлаб 30 сониядан вақт қўшиб борилмоқда.

Мусобақа иштирокчиларига назар ташлайдиган бўлсак, унда Сапармурат Атабаев (Туркманистон), Вугар Расулов (Озарбайжон) Азамат Утегалиев (Қозоғистон) каби халқаро гроссмейстерлар ҳамда “FIDE” байроғи остида Сергей Волков ва Арсений Штурман сингари хорижлик етакчи шахмат усталари борлиги рақобатни янада оширади. 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро тоифадаги спорт усталари – Муҳаммадзоҳид Суяров, Муҳаммадали Абдураҳмонов, “FIDE” спорт усталари – Асроржон Омонов ва Даврон Шарипов ғолиблик учун баҳслашаётгани диққатга молик.

Мусобақанинг тантанали очилишида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, шахмат федерацияси бош котиби Бобуржон Саттор мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка турига қизиқиш тобора ортиб бораётгани ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганлигини таъкидлади.

Ғолиб ва совриндорлар 5 июнь куни аниқланади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда спорт мусобақалари ўтказилмоқда