ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ биносида 1 та 20 кВтли ва туманлар ЭТКларга 14 дона умумий қуввати 70 кВтли қуёш панели ўрнатилди. Бу орқали бир йилда 377200 кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш, жамиятга 169 миллион 740 минг сўм маблағ тежашга эришилади.
Бундан ташқари, жамиятнинг умумий истеъмол қувватидан келиб чиқиб, қўшимча қуввати 110 кВтли қуёш панели ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, Наманган давлат университетининг талабалар турар жойи биноларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида университет томонидан 100 кВтли қуёш панели ўрнатиб ишга туширилди. Бу жараён бир йилда 360000 кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш, 288 миллион сўм маблағ тежаш имконини беради.
[gallery-9969]
Вилоят ҳокимлиги 20 кВт, Ички ишлар 4 кВт, Наманган муҳандислик-қурилиш институти 30 кВт, Наманган муҳандислик-технология институти 30 кВт, Насос станциялари бошқармаси 11 кВт, Миллий гвардия 25 кВт, Халқ таълим объектлари 23 кВт, Давлат солиқ бошқарма (20 кВТ)лари томонидан ҳам қуёш панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирги кунда вилоятнинг бошқа ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳам ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қуёш панелларини ўрнатиш ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга, марказий кўчаларда муқобил энергия жиҳозларини жорий этилиши ҳам эътиборда. Хусусан, Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасига 428 дона ҳар бирининг қуввати 150 Ват бўлган жами 64,2 кВтли, Давлатобод тумани Юксалиш кичик саноат зонаси кўчасига 40 дона ҳар бирининг қуввати 100 Ват бўлган жами 4,0 кВтли қуёш панеллари ўрнатиб ишга туширилди. Шунингдек, аҳоли уй-жойларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари ҳам изчил олиб борилмоқда. Жумладан, Уйчи тумани “Пастгузар” МФЙдаги 4 та кўп қаватли уйда жами қуввати 48,0 кВтли ҳамда Мингбулоқ тумани “Мустақиллик” МФЙ Озодлик кўчасида жойлашган 10 та кўп қаватли уйда жами 18,8 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА