ФОТОРЕПОРТАЖ
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Афсоналар водийси” амфитеатрида эрта тонгдан байрам тадбири ҳамда халқ сайиллари ташкил этилди.
“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят секторлари раҳбарлари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этди.
Байрам тадбирида элимиз суйган хушовоз хонандалар ижросидаги дилрабо тароналар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари барчага байрамона кайфият ҳамда кўтаринкилик бахш этди.
[gallery-11097]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА