Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан журналистлар ва блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида алимент ундирилиши бўйича 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир аввалида, Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан вояга етмаган болага алимент тўлаш тартиб-таомиллари хусусида атрофлича ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Таъкидланганидек, қонунчиликка кўра, вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилаши мумкин. Агар ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса, суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғига асосан ота ёхуд онадан алимент ундирилади. Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб у вояга етгунга қадар тўланади. Алимент ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ёки бошқа даромадининг: бир бола учун тўртдан бир қисми; икки бола учун учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун ярми миқдорида ундирилади.

– Жорий йилнинг 1 апрелига қадар алимент ундириш билан боғлиқ жами 25 минг 481 та ижро ҳужжати бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш чоралари кўрилмоқда, – деди МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Музаффар Маматқулов. – Натижада ўтган уч ой давомида ажралиб кетиш арафасида турган 449 та оилани яраштиришга эришдик. Қолаверса, МИБ нафақат ижро этувчи орган, балки қарздорларга зиммаларидаги тўловларни бартараф этишга кўмаклашуви ташкилот сифатида намоён бўлмоқда. Бунга ҳисобот даврида 537 нафар ишсиз алимент тўловчининг бандлигини таъминлашга яқиндан ёрдам берилгани ёрқин мисолдир.  

Маълумки, амалдаги тартибга биноан алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Ёки давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкинлиги ҳам белгиланган. Айнан шунга асосан, жорий йилнинг 1 апрелга қадар 172 та алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижроси доирасида иш юритувдан тугатилди.

Масалан, Бюронинг Поп туман бўлим иш юритувида Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ш.Н.дан ҳақдор Н.М. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Фуқарога алиментни ўз вақтида тўлаб бориши тушунтирилган ва огоҳлантирилган бўлсада, у бунга масъулиятсизлик билан қараб қарздорликни бартараф этмайди. Натижада, бўлим давлат ижрочиси томонидан тўпланган ҳужжатлар судга юборилади. Суд жараёнида қарздор отага яна бир имконият берилади. У бундан тўғри хулоса қилган ҳолда, бир йўла фарзанди вояга етгунга қадар ҳисобланган салкам 66 миллион сўм ўрнига 6 минг 300 АҚШ долларини тўлаб берди.

Қайд этилганидек, шу йилнинг январь-март ойларида жами 7 миллиард 250 миллион сўм алимент ундирилиб, ҳақдорларга (оналарга) почта ва тилхат орқали етказилди. Алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 17 минг 364 нафар шахснинг мамлакатимиз ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди.

Алиментчилар орасида интизомлилари ва огоҳлантиришдан кейин тўловни амалга оширувчилар қаторида масъулиятини унутган оталар ҳам учраб турибди. Шуларнинг 285 нафарига алимент тўлашдан бўйин товлагани сабабли суд қарорлари билан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилди. Мазкур чорадан кейин ҳам 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида “кўзи очилмаган” икки нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

[gallery-2206]

                                                                                                                                                                                                                             Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда МИБ кўмагида ўтган уч ой ичида 449 оила яраштирилди