Республика олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан Абдулаҳад Абдурайимович Ғаффоров Наманган вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Абдулаҳад Ғаффоров 1981 йил 26 ноябрда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йили Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2005 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2014 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги ҳисобчи-аудит, сиёсатчи.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида мутахассис сифатида бошлаган. У турли йиллар давомида вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги тизими идораларида масъул лавозимларда иш олиб борган.

Тайинловга қадар 2020 йил август ойидан буён Норин тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

***

Республика Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Шуҳратали Тоирович Имомов Наманган вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.  

Шуҳратали Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда икки бошқарма раҳбари ўзгарди