Мамлакатимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Наманган вилоятида ҳам бободеҳқонларнинг касб байрами кўтаринки руҳда ўтди. Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” тантаналар мажмуасида ташкил этилган тантанали тадбирга тармоқнинг фидойилари, фахрийлар, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳамда Қирғиз Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар таклиф қилинди.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Президентимизнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб берди. Тупроқдан ризқ-рўз ундириб, эл дастурхонига етказиб бераётган аграр тармоқнинг фидойилари – миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир боғбон ва чорвадорларга, омилкор агроном ва механизаторлар, кластерларнинг тажрибали раҳбарлари ва ходимлари, соҳанинг ҳурматли фахрийларининг меҳнатлари алоҳида эътироф этилганлигини таъкидлади ва вилоятда жорий йилда амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режаларга тўхталди.

Қайд этилганидек, жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасининг бир қатор йўналишлари вилоятимиз учун баракали келди. Бозор расталари, дастурхонимиз ноз-неъматга тўлди. Маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган давлатлар ва уларга етказиб берилаётган маҳсулотлар сони, тури, миқдори ортди. 
2021-2024 йилларда жами 23 минг 207 гектар ер майдонлари деҳқон хўжаликлари учун аукцион савдо орқали ғолиби аниқланиб, фуқароларга берилган бўлса, 2024 йилда ушбу майдонларда 885,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Деҳқон хўжаликларига ер тарқатиш орқали 67 минг 30 нафар фуқаро ер эгасига айланиб, 161 минг нафар фуқаро бандлиги таъминланди.
Йилнинг биринчи ҳосили бўлган пиллачилик соҳасида яхши натижаларга эришилди. Айниқса, Мингбулоқ, Норин, Наманган, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида юқори ҳосил яратилиб, аёлларни бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилди. 

Вилоятда пилла етиштиришни янада кўпайтириш мақсадида жорий йилда 39 минг 102 қути ипак қуртини парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 64,4 килограммдан ҳосил олинди ва ялпи ҳосил 2520,1 тоннага етказилди ёки ўтган йилга нисбатан 359 тонна кўп пилла хомашёси етиштирилди.
Ғаллачиликда эса 68 минг гектар ғалла майдонларидан 639,5 минг тонна бошоқли дон етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 92 центнерни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 32,1 центнерга ортишига эришилди. Пахтачиликда бу йил 169,09 минг тонна пахта хомашёси териб олиниб, шундан, 50 минг 212 тоннаси терим машиналари орқали йиғиштириб олинди.

Илк бор вилоятда тажриба тариқасида 6 минг 103 гектар майдонга Хитойнинг “Tianye Plastik” MЧЖ компанияси томонидан жами 111,5 тонна хорижий нав олиб келиниб, синов тариқасида экилди. Хорижий навлар экилган 6,1 минг гектар майдонлардан олинган ҳосилдорлик ўртача 41,3 центнерни ташкил этиб, бу бошқа навларга нисбатан ҳосилдорлиги юқорилигини исботлади. 

Вилоятда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилда 32 824,7 миллиард сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 13496,2 миллиард сўмга ортган. Шунингдек, ғалладан бўшаган майдонлардан 6 минг гектари 50,5 минг нафар фуқароларга такрорий экин экиш учун тарқатиб берилди.

Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, хусусан, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби йўналишларда ўзига яраша натижалар кўзга ташланмоқда. Бунга, биргина яқинда ўтказилган иккинчи халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси ҳам яққол далилдир.

[gallery-20875]

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига қўшган катта хизматлари учун “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ илғорларга вилоят ҳокими ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирининг фахрий ёрлиқлари, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Илҳом фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали деҳқон” кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. 

Вилоят санъат усталари ва таниқли хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар байрамга янада файз бағишлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “Ҳосил байрами” нишонланди