Наманган вилоятида ғўза дефолиацияси жараёнига илк бор дрон технологияси жорий этилди. Бу усул ишчи кучига эҳтиёжни камайтириб, жараён самарадорлигини ошириши кутилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Мингбулоқ туманидаги бир нечта фермер хўжаликларида ғўза дефолиацияси дронлар ёрдамида амалга оширила бошланди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, дронлардан фойдаланиш натижасида дефолиация сифати юқори даражада таъминланмоқда, ишчи кучи сарфи эса анча қисқармоқда.
Келгусида бу тажрибани бошқа хўжаликларда ҳам жорий этиш, пахтачиликда замонавий технологияларни кенг қўллаш режалаштирилган.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА