Наманганда ғаллакорлар меҳнати эътироф этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида ҳам бу йил қишлоқ хўжалиги соҳаси учун баракали келди. Пиллакор ва ғаллакорлар зафар маррасига ёруғ юз билан етиб келдилар.
Вилоятда 2022 йил ҳосили учун 67 750 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилиб, ҳосилдорлик ўртача 70 центнерга етказилди. Хирмонга Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғондаги қатор фермер хўжаликлари ҳамда кластер корхоналари салмоқли ҳисса қўшдилар.
[gallery-7952]
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов пешқадам ғаллакорлар меҳнатини алоҳида эътироф этди. Бир гуруҳ соҳа илғорлари муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА