Президент ташрифидан сўнг...

Қишлоқдаги чорвадор шу ҳудуддаги ўн чоғли йигитни иш билан таъминлади. Янги фермада меҳнат шароитлари яхши. Ойлик ҳам қора қозонни қайнатиш учун етарли. Бу жараён нимаси билан хайрли? Аввало, халқнинг дастурхони тўкинлиги учун меҳнат қилинмоқда. Тадбиркор ҳам, чорвага қараётганлар ҳам доимий даромад манбаига эга бўлмоқда. Наманганда чорвачилик соҳасида йўлга қўйилган ислоҳотлар ва лойиҳаларнинг ҳаётий самараси шу каби оддий мисолларда ҳам кўринади.

Жорий йилнинг ўзида вилоятда умумий қиймати 376 миллиард сўмлик 33 та янги лойиҳа амалга оширилди. Натижада 500 нафар одам иш билан таъминланди. Бу биргина рақам эмас, унинг ортида камида икки минг нафар оила аъзосининг турмуши яхшиланиши, қишлоқда барқарор ҳаёт йўлга қўйилиши турибди.

Лойиҳалар доирасида 43 минг бош қорамол, 25 мингдан ортиқ наслли қўй ва эчки олиб келинди. Чорвачиликка ихтисослашган туманларда тўртта йирик кластер ташкил этилди. Улар орқали наслчилик ишлари ривожланиб, насли яхшиланган қорамоллар улуши 54 фоизга етди. Бу эса гўшт ва сут маҳсулотлари сифатининг ошиши ҳамда бозор нархларининг барқарорлашишига олиб келади.

Вилоятдаги чорвачилик йўналишлари тобора кенгаймоқда. Хусусан, қатор қорамолчилик, қўй ва эчкичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва ҳатто қуёнчилик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Бу бир тармоқ эмас, бутун қишлоқ хўжалиги иқтисодий занжирининг ривожланиши демакдир.

Озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 233 гектар янги беда, 11,4 минг гектар силос учун маккажўхори, 2,8 минг гектар дон учун маккажўхори ва 4,2 минг гектар ғалла экилди. Бу ишлар чорва маҳсулотларини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

Алоҳида таъкидлаш керак, 2025 йил 17 июлда Президент Шавкат Мирзиёев “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ушбу ҳужжат чорвачиликка янги босқични бошлади. Чунки унга асосан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига Мўғулистондан наслли қўй-эчкиларни олиб келиш ва маҳаллий шароитга мослаштириш вазифаси юклатилди.

Бу қарор амалда чорвачиликнинг наслчилик салоҳиятини ошириш, маҳсулдорликни кескин кўтариш ва ички бозорни арзон маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Айни пайтда, Мўғулистон билан ҳамкорликда юртимизга “Баят” зотли қўйлар олиб келинди. Улар иссиқ-совуққа чидамли, кўпайиш кўрсаткичи юқори, жуни эса ярим ипак сифатида қадрланади. Демак, бу зот маҳаллий чорвачиликни янги даражага олиб чиқиши, маҳсулдорликни кескин ошириши мумкин. 

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлган ташрифи давомида чорвачиликдаги ислоҳотлар билан ҳам қизиқди. Давлат раҳбарига “Баят” зотли қўйлар ва “Ангор” эчкиларининг чорвачиликдаги самараси ҳақида ахборот берилди. Тармоқдаги бу ҳаракатлар бир Наманган вилояти эмас, балки бутун мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги учун аҳамиятли экани таъкидланди.

Хулоса қилиб айтганда, чорвачилик оддий оилалар учун иш ва даромад манбаи, шаҳар аҳолиси учун арзон ва сифатли маҳсулот, мамлакат учун эса озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишнинг асосларидан бири саналади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда чорвачилик: қишлоққа иш ўрни, шаҳарга арзон маҳсулот