Наманганда байрам кўтаринки руҳда ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоят театрида Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция-эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбир театр олдидаги хиёбонда “Конституция сайли” билан бошланди.
[gallery-20769]
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов барчани қутлуғ сана билан табриклаб, янгиланган Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало “инсон қадри учун”, деган тамойилга асосланганлиги билан муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этишини таъкидлади.
Маросимда сўз олганлар янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталди.
Шундан сўнг, вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳамда санъат усталари ижросида катта концерт дастури намойиш этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА