Наманганда 5 тонналик байрам оши пишди
Наманганлик машҳур ошпаз Собиржон Муҳиддиновнинг фарзанди – устазода ошпаз Тоибхон Муҳиддинов бошчилигида 12 нафар ошпаз 5 тонналик байрам ошини дамлади.
Ош учун 1,5 тонна гуруч, 2 тонна сабзи, 100 килограммдан майиз ва нўхат, 10 килограмм зира, 500 килограмм ўсимлик ёғи, 1 тонна гўшт ва керакли миқдорда сув солинди.
Байрам оши маҳаллалар кесимида бутун Наманган халқига, саховат ва меҳрибонлик уйларига марказлашган ҳолда тарқатилади.
[gallery-1641]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА