Бугунги кунда Ўрмон хўжалиги агентлиги тасарруфидаги ўрмон фонди ерлари майдони республика бўйича 11,8 миллион гектарни ташкил қилади. Ўрмон фонди ерларининг ўрмон билан қопланганлик даражаси кўрсаткичи ўрмон хўжалигида муҳим фаолият индикатори бўлиб, ҳозирги кунда мазкур кўрсаткич мамлакатимизда 5,3 миллион гектарни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига асосан ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга етказиш белгиланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Ўрмон тўғрисида"ги қонуннинг Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги ижросини назорат таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилишда шулар тўғрисида сўз борди.

– Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, “яшил майдонлар”ни кенгайтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди, – деди Спикер ўринбосари Хайрулло Ғаффоров. – Ҳудудларда ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг тур таркибини яхшилаш, ўрмон мелиорацияси ва ўрмонларни плантация усулида етиштириш ишлари амалга оширилган. Ўрмон ерларидаги дарахтларнинг инвентаризацияси ўтказилиб, қуриган кўчатлар ўрни тўлдирилган. Республикада 2022 йилда ўрмон фонди ерларида жами 233 минг гектар майдонда ўрмонларни кўпайтириш, жумладан 113 миллион дона ниҳол ва кўчатларни етиштириш, 1 минг тонна дарахт ва буталарнинг уруғларини тайёрлаш ва бошқа ўрмончилик тадбирлари амалга оширилган.

Йиғилишда ҳар иккала вилоятдаги ўрганишлар кенг муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, Наманган вилоятида 151,4 минг гектар ўрмон фонди ерлари мавжуд. Вилоятда 2022 йилда 6,2 миллион дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилган бўлса, жорий йилда 18 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилган. Ўтган йилда 930 гектар, бугунги кунда эса 80 гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари амалга оширилган.  

Самарқанд вилоятида эса 70,3 минг гектар ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлиб, бу ерларда ҳудуд иқлимига мос ўсимликлар етиштирилган. Масалан, 2022 йилда 11,1 миллион дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилган бўлса, жорий йилда 35 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар барпо этилган. Ўтган йилда 1 минг 427 гектар, 2023 йилда 331 гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган.

Депутатлар амалга оширилган ишлар билан бирга ўрмонларни кўпайтириш, қайта тиклаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича йўл қўйилган айрим камчиликларга эътибор қаратиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга таклиф-тавсиялар берди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилоятида 151,4 минг гектар, Самарқанд вилоятида эса 70,3 минг гектар ўрмон фонди ерлари мавжуд