Наманган вилоятида 68 минг гектар майдонга дон экилган бўлиб, фермерлар ўртача 80-90, ҳатто айримлари 100 центнерга етказиб ҳосил олишмоқда. Мана энди улар вилоят бўйича эртаки экинлар ва ғалладан бўшаган 73555 гектарда такрорий экин экиш ишларини ҳам якунлаяптилар.

Вилоятдаги биронта туман бу борада пешқадам ёки оқсаяпти дея олмайсиз. Барча баравар ҳаракат қиляпти. Масалан, Наманган тумани ҳам.

–Бугунги кунга қадар ғалладан ўртача 82 центнердан ҳосил кўтариб 50 минг тонналик хирмон бунёд этилди туманимизда, – дейди Наманган тумани қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Азизбек Усмонов. – Давлат захираси учун 21 минг тонна ғалла ғамлаб, қолганини фермерлар, ишчиларига берилди, саҳоват омборларига ғамланди.  

 “Аҳмаджон Ғуломов Аҳмаджонович” фермер хўжалиги ҳар соҳада илғор. Такрорий экин экиш учун аввало ерларни тақсимот қилишди.

–Давлат режасини ортиғи билан бажардик. Фермер хўжалигининг ҳар бир аъзосига ихтиёримизда қолган дондан ҳатто 4 тоннагача тарқатдик, – дейди “Аҳмаджон Ғуломов Аҳмаджонович” фермер хўжалиги раҳбари Аҳмаджон Ғуломов. –Ғалладан бўшаган майдоннинг 4 гектарини кам таъминланган оилалар ва ёшларга 15-20 сотихдан бўлиб берамиз, қолганини эса ишчиларимизга тарқатдик. Карам, сабзи, қизилча ва озуқа экинлари экдик.

Мана бу майдонлар ҳам шу фермер хўжалигиники эди. Энди вақтинча унинг эгаси бошқа, аниқроғи фермер эмас, фермер хўжалиги ишчилари. Масалан,  бу карам экилган майдонлар Отабек Форсиевлар оиласига қарашли. Шунинг учун улар муҳаббат билан ҳар туп кўчатни парваришламоқда.

–Президентимизга минг раҳмат такрорий экин ерини халққа бер дедилар, халқ шундан фойдаланиб даромад кўрсин дедилар, –дейди Отабек Форсиев. –Иккита ўғлим Қозоғистонда эди уларни ҳам чақирдим. Оиламга 2 гектар ер беришди. Шолғом, турп, қизилча, сабзи, карам ҳаммасидан экдик.  

Ҳозир қайси далада бўлманг, ғалладан бўшаган майдон хайдалаётгани, текислаб чизелланаётгани, сара уруғлар экилаётганини кўрасиз. Бу майдонларга ҳам меёрланган, дориланган ва синаб кўрилган уруғ пайкалга тушганидан кейин сув берамиз, – дейди муроблар. Ҳа, Наманган туманининг ерлари ҳар ҳудудда ўзига хос ёндашувни талаб қилади.

–5475 гектарга такрорий экин экиш режалаштирилган бўлиб, бугунгача 70 фоиз майдон, яъни 3900 гектардан ортиқ майдонда такрорий экин экиш ишлари амалга оширилди, – дейди Азизбек Усмонов. –Жумладан мош, ер ёнғоқ, сабзавот экинлари экиляпти.  Тумандаги 214 гектар такрорий экин майдонларига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди.

Такрорий экинга томчилатиб суғориш усули илгари қўлланмаган. Аммо, туманда шундай майдонлар борки, оқин сув у ерларга етиб бормайди. Икки-уч кўтарма насослар ёрдамида сув етаклаб келадилар. Масалан, “Мусаффо иқлим транс сервис” кўптармоқли фермер хўжалигида шундай.

–Экин майдонларимиз кўтарма насослар орқали сув ичади, – дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Раҳматилло Умаров. –Ҳаражатларни камайтириш мақсадида томчилатиб суғоришни жорий қилдик. Бундай усулда ҳаражатлар икки баробарга камаяр экан. Авваллари бир кунда битта насос билан 4 гектар майдонни аранг суғоролсак, томчилатиб суғориш усулида бир кунда 10 гектардан ортиқ майдонни суғоряпмиз. Қолаверса, насосларга сарфланаётган электр қуввати ҳам тежаб қолиняпти.

Фермерга эрк керак. У ўзи билади, қачон, қайси навни экишни, қачон суғориш-у қай усулни қўллашни. Бу ерда ҳам эркин қарорга келинган. Ҳеч ким уларни томчилатиб суғориш усулини қўлла, деб мажбурламаган. Наманганнинг бугунги фермери ҳисобини ҳам, киссасини ҳам ўйлайди. Ҳосилдорлик ва даромад асосий натижа, унинг учун.

–Биз чорвачилик йўналишида бўлганимиз учун такрорий экинга маккажўхори экамиз. Кўчат 70-80 сантиметрга кўтарилганидан кейин майдонга техника кира олмайди. Яъни минерал ўғит сола олмас эдик. Энди томчилатиб суғориш усули қўллангач ўғитни исталган пайтда сув билан беришимиз мумкин.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pJwhWERl-V0" title="Namangan: takroriy ekinga ham tomchilatib sugʻorish" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Дарвоқе, Ғуломжон ака билан боя пахта даласида учрашган эдик. Ахир у ғаллани ҳам, такрорий экин экишни ҳам тугаллаганда.

–31,5 гектар майдоннинг барчасига “Андижон–35” навли чигит экдик. Сувсизликка чидамли. Ҳосилдорлиги яхши. Бугун ҳар тупда 8 тагача бўлиқ кўсак бор, – дейди фермер Ғуломжон Аҳмаджонов. –Ўтган йили ҳам шу навдан экиб, гектаридан 51 центнердан пахта олган эдик. Бу йил ҳосил бундан ҳам ошади.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган: такрорий экинга ҳам томчилатиб суғориш (+видео)