Наманган вилояти Мингбулоқ тумани бободеҳқонлари жорий йилдаги “оқ-олтин” мавсумига ҳар қачонгидан-да пухта ҳозирлик кўрди. Эрта баҳорда 10 минг 900 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, азамат пахтакорлар томонидан 47 минг тоннадан зиёд пахта хирмонини яратиш учун астойдил меҳнат қилинмоқда.

Эътиборлиси, тумандаги Амир Темур номли ММТП ҳудудидаги “Ойбек Диёр Турсунбоевичлар” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларида Фарғона водийсида биринчилардан бўлиб пахта чамандай очилди.

Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров қишлоқ хўжалигининг илғор мутахассислари ҳамроҳлигида мазкур жараён билан танишиб, ҳосил ҳолатини кўздан кечирди. Шунингдек, пахта етиштиришда меҳнат қилаётган фермерлар билан суҳбат қурилиб, уларнинг таклиф ва фикрлари тингланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили пахта ҳосилини етакчилар қаторида етиштирган Мингбулоқ тумани омилкор деҳқонлари жорий йилда Наманган вилоятида карвонбоши сифатида зафар маррасини забт этишга астойдил бел боғлашган. Бу борада шартномавий режани бажариши ҳадисини олган “Бахтиёр Абдусаломович”, “Файзимуҳаммад ота Ч”, “Мингбулоқ лочини”, “Бешсерка порлоғи”, “Порлоқ олтин чашмаси”, “Пирматов Нурмамат”, “Ойбек Диёр Турсунбоевичлар” каби фермер хўжаликлари алоҳида ташаббус кўрсатишлари шубҳасиз.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган далаларида пахта чаман очилди