Нақшбанд авлодлари ҳақида рисола
Бугун бутун дунё халқлари донишмандларнинг, улуғ валий зотларнинг асарларига руҳан эҳтиёж сезмоқда.
Янги китоблар
Бугун бутун дунё халқлари донишмандларнинг, улуғ валий зотларнинг асарларига руҳан эҳтиёж сезмоқда. Хусусан, буюк бобокалонимиз Баҳоуддин Нақшбанд китобларини мутолаа қилишмоқда. Кейинги йилларда жаҳоннинг турли мамлакатларида Баҳоуддин Нақшбанд тариқати бўйича қатор йиғилишлар, анжуманлар бўлиб ўтдики, бу ҳам дунё аҳли бу тариқатнинг юксак инсоний жиҳатларига муҳтож эканлиги, Осиё ва Европа олимларининг бунга қизиқиши тобора кучайиб бораётганини кўрсатади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб Тўлқин Ҳайитнинг “Олам нақши жаҳон кафтида” рисоласида ҳам Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд авлодлари ҳақида сўз юритилиб, комил инсон тарбияси, инсоннинг маънавий дунёсини бойитиш йўллари ҳақида ҳикоя қилинади.
“Риёкорлик, баднафслик, кўзбўямачилик, таъмагирлик ва юлғичликларга; тарозидан уриш, соддаларни лақиллатиш, ўғирлик, товламачиликларга, хуллас, инсонни тўғри йўлдан оздирувчи бузғунчиликларга ким қарши тура олади? Ҳаётнинг ана шу салбий ҳолатларига қарши турадиган куч эса бизда қадимдан мавжуд ва у тизимга солингандир” дейилади китоб сўзбошисида.
Рисолада миллатимиз улуғ фарзандларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари ёш авлодга ибрат намунаси сифатида ғоят синчковлик билан очиб берилган. Бугун оммавий маданият ниқоби остида маънавий, руҳий хуружлар тус олган даврда ёшларнинг тўғри йўл топишида ушбу китоб ўзига хос тарбия вазифасини ўташи, шубҳасиз.
Китоб ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг 700 йиллигига бағишлаб чоп этилган.