Нақд пулсиз амалиётлар қандай амалга оширилмоқда?
“Қишлоқ қурилиш банк” олиб бораётган ишлар “Нақд пулсиз амалиётлар: янги технологиялар ва хизматлар” мавзусидаги матбуот анжуманида алоҳида қайд этилди.
“Қишлоқ қурилиш банк” олиб бораётган ишлар “Нақд пулсиз амалиётлар: янги технологиялар ва хизматлар” мавзусидаги матбуот анжуманида алоҳида қайд этилди. Хусусан, банк “HUMO” тўлов тизимида ишлайдиган 27000 дона банк карталари мижозларга тарқатилди.8049 дона тўлов терминали мижозларга жойлаштирилди. Ҳозирда тўлов карталарини эмиссия қилиш бўйича Миллий банклараро процессинг марказига буюртма берилди ҳамда “HUMO” карталарини марказлашган ҳолда чиқариш чоралари кўрилмоқда.
–Бунда масофавий хизматларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, –дейди Банк карталари бизнесини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жавоҳир Алимов. – Ҳозирда жисмоний шахсларга “Депозит-банкинг”, “SMS-хабарнома”, “Мобил-банкинг” хизматлари, юридик шахсларга эса “SMS-банкинг”, “Интернет-банкинг”, “Мобил банкинг” хизматлари кўрсатилмоқда. Ҳудудларда 24/7 режимида, кечаю кундуз, ходимсиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғи тобора кенгаймоқда. Ҳозирга келиб улар сони 35 етди. Мазкур шоҳобчалар замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланган. Уларда автоматлаштирилган, доллар ва евро каби хорижий пул бирликларини кечаю кундуз сўмга айирбошлаш имконини берувчи банкоматлар ишга туширилган.
Эътиборга молик жиҳати, 24/7 банкоматларда дунёнинг етакчи халқаро тўлов тизимлари - VISA, Mastercard, Unionpay, МИР карточкаларига хизмат кўрсатиш амалиёти ҳам жорий этилди. Бу фуқароларимизга ва хорижлик меҳмонларга янада қулайлик яратади.
Банкнинг “QQB-mobile” мобил иловаси янада такомиллаштирилмоқда. Ушбу илова орқали банк пластик карточкалари ҳисобварақларидан турли тўловларни амалга ошириш, жумладан, телефон алоқаси, интернет, кредит тўловлари ва он-лайн конверция операцияларини ўтказиш имконияти мавжуд. Ҳозирда мазкур илова ёрдамида он-лайн кредит, QR-код орқали тўлов, ХПУ ўтказмалари каби хизматларни йўлга қўйиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга “QQB Mobile” мобил иловаси тизимида “HUMO” банк карталари орқали тўловларни амалга ошириш функциялари тўлиқ ишга туширилди, жумладан, “Р2Р” ўтказмалари, кредитларни сўндириш, конверсия амалиётларини бажариш ва бошқа хизматларни амалга ошириш ишлари якунланди.

Матбуот анжуманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари ва навбатдаги вазифалар бўйича маълумотлар берилди ҳамда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.