Неча офатларни енгган халқим бор
Вирус бу — бир синов, сабр қил инсон, Ўзин асраганни асрайди Худо. Дўхтирлар айтдими, бош бурма ўғлон, Шунда яқин келмас ёнингга бало.
Ўзин асраганни асрайди Худо.
Дўхтирлар айтдими, бош бурма ўғлон,
Шунда яқин келмас ёнингга бало.
Неча офатларни енгган халқим бор,
Бу ҳам битта синов, галдаги синов.
Гар тартиб бўлмаса, енгмоқлик душвор,
Биттаю битта шарт — интизом — гаров!
Хотиржамлик ўзи яримта шифо,
Шундай сабоқ берган ибн Синолар.
Уйдан чиқмай туриб курашар доно,
Додлаб қочар шунда минг хил балолар.
Энди билдик, асли тор экан дунё,
Интизомли халққа ғолиблик ёрдир!
Энди билдик, асли бир экан дунё,
Бирлашмасак энди бари бекордир!
Интизом, интизом, интизом мудом —
Юртим деганларнинг дилида хитоб!
Эшит эй юртдошим, эй азиз одам,
Интизом ортидан порлайди офтоб...
Хидир СУВОН,
меҳнат фахрийси,
шоир (Бойсун тумани).