Мюнхенга 20 фоизлик чегирма
Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги йил арафасида Германиянинг Мюнхен шаҳри ва қарама-қарши томонга қатновчи парвозлар учун 20 фоизлик чегирмаларни эълон қилди. Чегирмалар 2023 йилнинг 5 декабридан 2024 йил 29 февралгача амал қилади.
Чегирмали авиачипталарни 2023 йил 12 декабрдан 2024 йил 29 февралгача сайт орқали, авиакомпания агентлари ва Uzbekistan Airways Sales авиакомпанияси филиалларидан харид қилиш мумкин.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА