“MUZZ festivali” минглаб сайёҳларни бағрига чорлади
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан “MUZZ festivali” бўлиб ўтди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳоли ўртасида туризм инфратузилмаси ва хизматларини кенг тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни оммалаштириш ҳамда мамлакатимизнинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбир минглаб ёшлар, пойтахт меҳмонлари ва сайёҳларни бир майдонда жамлаб, ўзига хос байрам муҳитини яратди.
[gallery-31266]
Фестиваль доирасида таниқли санъаткорлар, блогерлар, туризм соҳаси мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида концерт дастурлари, туризм, интерактив ва кўнгилочар лойиҳалар ташкил этилди.
Шунингдек, тадбир ёшлар, тадбиркорлар, ижодкорлар ва туризм соҳаси вакиллари учун ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим майдон вазифасини ўтади.
Гулноза Бобоева,
Аслиддин Алижонов(сурат),
ЎзА