ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ билан ҳамкорликда 18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан “НКМК тарихи” музейида тадбир ташкил этилди.

Вилоятдаги мавжуд музейларда фаолият олиб бораётган мутахассислар, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда музейлар фаолияти, уларни замон талабларига мос, юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳада электрон шаклдаги хизматларни ташкил борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Музейлар тарихимизни ўрганишга, кечаги ва бугунги ҳаётни таққослаб, жамиятимиз тараққиёти ҳақида тўғри хулоса чиқаришга хизмат қилади. Уларда сақланаётган турли экспонатлар ва экспозициялар халқимизнинг узоқ ўтмиши, шонли тарихи, аждодларимиз турмуш тарзи ҳақида бизга қатор маълумотларни тақдим этади. 

НКМК тарихи музейи муҳташам “Фарҳод” маданият саройининг 2-қаватида жойлашган бўлиб, комбинатнинг тарихини ўзида мужассамлаштирган.

Музейни томоша қилар экансиз комбинатнинг эгаллаб турган майдони, фаолият кўлами, давлат учун даромадлилик даражаси, ишлаб чиқариш қувватларининг катталиги, маҳсулотлар турларининг кўплиги, банд бўлган ходимлар сони, хуллас, барча маълумотлар билан танишиш мумкин.

– Музейни томоша қилиб комбинат тарихини билиб олиш мумкин, – дейди “НКМК тарихи” музейи директори Ақшагул Тулегенова. – Музейда НКМК тизимидаги саноат корхоналари макетлари ўрин олган бўлиб, уларни томоша қилар экансиз, ўзингизни заводлар ичига кириб қолгандек ҳис этасиз. Шунингдек, комбинатнинг эришган ютуқлари, фаолият олиб бораётган олимлар илмий изланишлари натижалари музей экспонатлари орасидан жой олган. Хуллас, музейдан комбинатнинг кечаги куни ва бугуни тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мумкин. 

Тадбир сўнггида ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музейлар узоқ ўтмиш, шонли тарихдан сўзлайди