Музейлар аждодлардан мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина. Йиллар давомида бойиб, тўлиб бораверадиган бу хазина фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмай, узоқ тарих саҳифаларидан сўзловчи бебаҳо китоб ҳамдир.

1977 йилнинг 18 май куни Халқаро музейлар Кенгаши томонидан таъсис этилган касб байрами эндиликда дунёнинг бир юз элликдан ортиқ давлатида кенг нишонланмоқда.

–Бухоро давлат музей-қўриқхонаси 1922 йилда ташкил этилган, – дейди Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси директори Бахром Насимов. –Бугунги кунда унинг таркибида 16 та филиал ва 2 та доимий кўргазма мавжуд. Улар “Арк” вилоят ўлкашунослик музейи, “Ситораи Мохи-Хоса” амалий безак санъати музейи, Тасвирий санъат музейи, “Бухорода ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи” музейи, “Бухорода сув таъминоти тарихи” музейи, Гиламлар музейи, Имом ал-Бухорий меъмориал музейи, “Бухоролик бой савдогар хонадони” уй-музейи, Абу Али ибн Сино меъмориал музейи, Ромитан тумани тарихи музейи, “Нақшбандия тариқати” музейи, Қадимги Пойкент тарихи музейи, Мутал Бурхонов уй-музейи, “Бухорода темирчилик ҳунари тарихи” музей-устахонаси, Бухоро адабиёт тарихи музейи, Бухоро хаттотлик санъати музейи ҳамда “Бухорода ёғоч ўймакорлиги тарихи” ва “Варахша ва кулолчилик тарихи” доимий музей кўргазмаларидан иборат.

[gallery-7206]

Халқаро музейлар куни муносабати билан республикамиздаги барча музейлар қатори Бухоро давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги юқоридаги музей филиалларида ҳам “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Шу куни барча маҳаллий сайёҳлар учун музейларга кириш бепул бўлди. Шунингдек, янги кўргазмалар очиш, байрам тадбирлари ўтказиш дастурлари ишлаб чиқилди. Жумладан, “Арк” вилоят ўлкашунослик музейида “Ноёб осори-атиқа тўпловчи музей фидойилари” номли илмий-амалий анжуман ва кўргазма, Ромитан туманидаги 8-мактабда Ромитан тумани тарихи музей филиалининг “Бугун ва келажак ўртасидаги кўприк” номли кўчма кўргазмаси ташкил этилди.

“Ситораи Мохи-Хоса” амалий безак санъати музейида “Ғиждувон, Вобкент ва Риштон кулолчилиги” кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек. андижонлик қўғирчоқсоз уста М.Эгамбердиева ижодидан “Андижон замонавий қўғирчоксозлиги” кўргазмаси, матоли буюмлар намойишидан иборат “Марғилон тўқувчилиги” кўргазмалари намойиши ўтказилди. 16-17-18 май кунлари “Бухорода темирчилик ҳунари тарихи” музей-устахонасида темирдан турли буюмлар ясаш юзасидан ташриф буюрувчи меҳмонларга маҳорат дарслари ўтказилди. Бухоро шаҳри ва туманларидаги таълим масканларида “Музейлар – тарих хилқатларини намоён этувчи кўзгу”, “Музейлар – бу мозийимиз кўзгуси”, “Бухоро тарихий обидалари ва музейлари” каби мавзуларда турли тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музейлар: мозий, бугун ва келажак