Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармадчилик тарихи давлат музейида очиқ осмон остидаги концерт дастури бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, мазкур музей мамлакатимизнинг истиқлол йилларида тикланган кўҳна ва бой миллий ҳунармандчилик тарихи, бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ва келажак авлодга етказиш борасида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда музейнинг мусиқа санъатини ривожлантиришдаги аҳамияти бениҳоя катта бўлмоқда.

Музей томонидан ташкил этилган "Open air" тарзидаги концерт дастури Ўзбекистон давлат филармонияси кўмагида ўтказилаётган бўлиб, турли хил ташкилотлар, туристик фирмалар, шунингдек маҳаллий аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
Мусиқа оқшомида Давлат академик халқ чолғулари оркестри ижросида юртимиз ва жаҳон композиторларининг асарлари, кинофильмлар учун яратилган мусиқий намуналар ижро этилди.

Н.Усмонова, ЎзА