Ватанимиз тарихидаги 14 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1420 йил (бундан 604 йил олдин) – амирзода Шоҳрух ҳукмронлигидаги Темурийлар давлатидан Хитой императори Чжу-Ди саройига юборилган катта элчилар гуруҳи Хитой пойтахти Хонбалиқ (ҳозирги Пекин) шаҳрига етиб бордилар. Мазкур элчилик таркибида бўлган Ғиёсиддин Наққош зиммасига темурийзода Бойсунғур томонидан махсус топшириқ – барча кўрган-кечирганларини кундалик тарзида аниқ ёзиб келиш юкланган эди. Жумладан, Ғиёсиддин Наққош ўзига берилган топшириқ ҳақида сафарномасида қуйидагича қайд этган:

“Мирзо Бойсунғур (ўз номидан) Султон Аҳмад билан Ғиёсиддин Наққошни (элчиларга қўшиб) юборар экан, хожа Ғиёсиддинга доруссалтана Ҳиротдан чиқиш кунидан то қайтиб келиш кунигача ҳар бир шаҳар ва вилоятда йўлларнинг қандайлиги, вилоят ва иморатларнинг сифати, шаҳарларнинг қонун-қоидалари, подшоҳларнинг куч-қудрати ва уларнинг давлатни бошқариш ҳам сиёсат услуби, у шаҳар ва диёрларнинг ажойиботлари ва номдор мамлакатларнинг феъл-атворига оид нимаики кўриб билса, ҳаммасини кундалик тарзида кунма-кун ёзиб бориши лозимлигини ғоят таъкидлаган эди”. Бу вазифа тўкис адо этилиб, Ғиёсиддин Наққош ёзиб қолдирган сафарнома бизгача етиб келган.

Ушбу кундаликда қайд этилишича, Хитойдаги тартибга мувофиқ Хонбалиққа йўл олган Темурий элчилар ўз хизматкорлари ва от-уловларини Қамжу (Чжанье) шаҳрида қолдирганлар. Хонбалиққача ва у ердан қайтишларида ҳам уларни император томонидан тайинланган махсус одамлар бошлаб юрган. Бундан ташқари, Ғиёсиддин Наққошнинг ёзишича, Хитой мамлакатига кириш ва чиқишнинг ўзига хос расмиятчиликлари бўлган. Чунончи, Хитой чегарасида Хитой ерига қадам қўйган ҳар бир кишининг исми ва ташқи қиёфаси махсус дафтарда қайд этилган ва у қайтиб чиқаётганида ана шу дафтар маълумотлари асосида текширилган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Хонбалиқ Хитой пойтахти Пекиннинг тарихий номларидан бири ҳисобланади. У “Хон шаҳри” деган маънони англатади. Унга бу номни Чингизхоннинг набираси, Мўғуллар давлати ҳукмдори Хубилайхон берган.  

1404 йилда Самарқандга келган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо ўз кундалигида “Самарқанд шаҳридан Хитой мамлакатидаги энг йирик шаҳар Камбалекгача (Хонбалиққача) олти ойлик йўл. Шундан икки ойлик муддат давомидаги йўлда қўй боқиб юрган чўпонлар ўтовидан бошқа аҳоли яшайдиган ҳеч бир турар жой учрамайди”, деб ёзган эди.  

1875 йил (бундан 149 йил олдин) – Қўқон хони Олимхоннинг Самарқандда истиқомат қилаётган набираси Пўлатбек номини ўзлаштириб, 1873–1876 йиллардаги Пўлатхон қўзғолонига раҳбарлик қилган. 1873 йилда қирғизлар томонидан оқ наматда кўтариб, тантанали равишда хон деб эълон қилинган Мулла Исҳоқ Мулла Ҳасан ўғли – “Пўлатхон” Марғилон шаҳридан хонликнинг пойтахти Қўқон шаҳрига келди.

Уни аҳоли жуда тантанали кутиб олди. Тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг архив ҳужжатларига таяниб ёзишича, ҳаттоки “Пўлатхон”ни муносиб кутиб олиш учун хон саройидан Мазанг қишлоғигача бўлган йўлга гилам солинган. Бироқ “Пўлатхон”нинг фаолияти кўпга чўзилмади. У 1876 йил 1 мартда Марғилон шаҳрида дорга осилди.

1907 йил (бундан 117 йил олдин) – ўша вақтда Тошкент халқ кутубхонаси қошида фаолият юритган музей (ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи)да 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси катта ўғирлик содир бўлди. Ўғрилар кўчадан кириш эшигини очиб, музейга кириб, еттита ойнасини синдириб, олтин ва кумуш тангалар, узуклар ва билагузукларни олиб кетишган. Бу ҳодиса музей маъмуриятини дераза ва темир эшикларга панжара ўрнатишга мажбур қилди. Музей бир неча марта талон-торож қилинган.

1920 йил (бундан 104 йил олдин) – Бухоронинг собиқ амири Олимхон ихтиёридаги сарбозлар қизил армия қисмларини Шарқий Бухоро ичкарисига киритмаслик мақсадида Термиз тракти орқали Дарбанд ва Ғузор йўналишига 1500 отлиқ аскар билан ҳужумга ўтди ва бу аҳоли пунктларини ишғол қилди.

1925 йил (бундан 99 йил олдин) – мусиқашунос, фольклоршунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Файзулла Кароматов таваллуд топди (вафоти 2014 йил).

У 1999 йили “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1942 йил (бундан 82 йил олдин) – Ўзбекистон Олий Советининг ташкилий қўмитаси ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ташкилий бюроси Наманган вилояти бўйича «Наманган колхозчиси»номи остида танк колоннасини қуриш учун маблағ тўплаш ҳакида қарор қабул қилди. Унга кўра халқимиз ҳарбий техникалар етказиб беришда ўзларининг шахсий маблағларини ҳам аямасликлари лозим эди.

1990 йил (бундан 34 йил олдин) – Қорақалпоғистон АССР Олий Советининг тўртинчи сессиясида “Ўзбекистон ССР таркибида Қорақалпоғистон АССР суверенитети тўғрисидаги Декларация” қабул қилинди.

2000 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 5 боб, 27 моддадан иборат.

2016 йил (бундан 8 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.  

2019 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 5 йил олдин) – Тошкентда ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида “Марказий Осиё – Афғонистон” форуми бўлиб ўтди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”, “Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 3 йил олдин) – “Ўзбекистон почтаси” ребрендингни амалга оширди ва шу санадан бошлаб UzPost брендига ўтди. “UzPost”нинг мавжуд ахборот тизимлари янгиланди, тўловларни қабул қилиш ва пул ўтказмалари бўйича автоматлаштирилган тизим янгиланиб, AVVAL бренди остида ишга туширилди ҳамда унинг мобил иловаси ҳам яратилди.

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музейдаги катта ўғрилик: олтин-кумуш тангалар, узук ва билагузуклар ҳам талон-торож қилинган