Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Музейда туй” тадбири ҳамда унинг доирасида “Ўзбек тўй маросими” бўлиб ўтди.

Ёши улуғ онахонлар-у отахонларимизнинг “Тўйларга етказсин”, дея дуо қилишларида ҳикмат кўп. Ўзбек тўйлари азалдан ранг-баранглиги, гўзал ва бетакрор удумлари билан қизиқ. Тўйга ёр-у дўстлар таклиф этилиб, элга катта ош берилади. Ўйин-кулгу, шоду хуррамлик қилинади. Турли вилоятларнинг тўй маросимларига оид бир-биридан қизиқ урф-одатлари ҳам борки, улар ўзбек тўйларининг файзига янада файз қўшади.  

Музей ҳовлисида  миллий куй-қўшиқларимиз янгради. Марказий залда эса “келин тайёрлаш” жараёни намойиш этилди. Сўнг куёв навкарлар билан келиб, келинни ёр-ёр садолари остида тўй саҳнасига олиб чиқди. Саҳнада Тошкент-Фарғона ҳудудларининг тўй маросими ҳамда “Бувижонлар” фольклор этнографик халқ жамоаси чиқишлари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.    

[gallery-11609]

– Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 майдаги "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ музейларда мунтазам равишда  маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча хизматлар турини жорий этиш, маданий-маърифий тадбирлар, концерт томошалари каби тадбирларни ўтказиш вазифаси белгиланган, – деди Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи директори Исмат Юсупов. – Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, улкан моддий ва номоддий маданий меросимизни, миллий урф-одатларимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, ўзига хос миллий анъаналаримизни нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижий сайёҳларга ҳам намойиш этиш мақсадида ушбу миллий кўргазмали тадбиримизни ташкил этдик.    

Тадбир сўнгида музей бўйлаб ўтказилган “Тунги экскурсия” жараёнида иштирокчилар Ўзбекистоннинг ХIХ-ХХ асрларга оид турли ҳудудларнинг миллий либослари кўргазмасидан баҳраманд бўлди.    

Гулноза Бобоева, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музейда “Ўзбек тўй маросими”