Музей ходимларининг иккинчи анжумани
Шу кунларда Россия Федерациясининг Тула шаҳрида Ўзбекистон ва Россия музей ходимларининг иккинчи анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Маданий мерос агентлиги ходимлари ҳам иштирок этмоқда.
Анжуман доирасида “Мустаҳкам дўстлик қалъаси. Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг фортификацион мероси” кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазма лойиҳаси меъморчилик мероси орқали ҳар икки мамлакат маданиятининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришга қаратилган. Унда қалъалар, қўрғонлар, бошқа турдаги истеҳкомлар намойишга қўйилган.
Анжуман музейлар ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш ва музей мутахассисларининг тажриба алмашинувини йўлга қўйишга қаратилган.

Н.Усмонова, ЎзА