Юртимизда миллий қадриятлар, маданий мерос ва санъатга бўлган эътибор янги босқичга кўтарилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий мажмуаси, Олимпия шаҳарчаси каби улкан иншоотлар барпо этилмоқда. 27 август куни эса Тошкент шаҳрида яна бир тарихий лойиҳа — Ўзбекистон Миллий музейи қурилишига старт берилди.

Ушбу тарихий маросим маданият ва санъат намояндалари, олимлар, адиблар, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакилларини бир майдонга тўплади. Музей халқимизга мулк бўлиб қоладиган, уч минг йиллик тарих ва маданиятимизни дунёга намоён этувчи илм-маърифат маскани сифатида барпо этилмоқда.

Бундай ташаббусларнинг илгари сурилиши бежиз эмас. Чунки музейлар ёш авлод қалбида буюк келажакка бўлган улкан ишончни, аждодларнинг мероси ва уларга нисбатан туйиладиган ифтихор, масъулият ҳиссини шакллантиришга хизмат қилади. Навоий билан фахрланиш учун фақат унинг номи кифоя қилмайди. У яратган асарларни ўқиб, англасаккина нима учун фахрланишимиз лозим эканини аниқ ҳис қиламиз. Бундай мисолни жамики буюк аждодларимизга қўлласак тўғри бўлади. Негаки, уларни танимасдан, англамасдан туриб, муносиб авлод бўлиш даргумон. Бунда эса музейларнинг ҳам аҳамияти алоҳида. Улар нафақат бизга ўтмиш ҳақида аниқ маълумотлар беради, балки ўша давр нафасини туйишни ҳам ўргатади.

Ана шундай маданий бойликларимиздан бири бу Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги Юнус Ражабий уй музейидир. Музей 1989-йилда ташкил этилиб, 1997-йилдан ишга тушган. Унда шашмақом асосчиси Юнус Ражабийнинг ҳаёти ва ижоди, фаолияти билан боғлиқ маълумотлар, экспонатлар сақланади. Музей директори Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий отасини хотирлаб шундай дейди:—Ҳазрат Алишер Навоий адабиётда Хамса яратган бўлсалар, отам мусиқада Хамса яратганлар десам, муболаға бўлмайди. Зотан, Навоийнинг Хамсаси Туркий тилда ягона бўлса, отам яратган Шашмақом ҳам миллий мусиқамизнинг ягона гулдастаси ҳисобланади. Дарҳақиқат, ўзбекнинг бойлиги бўлган миллий мақомни йиғиш, уни ноталаштириш мураккаб вазифа. Бироқ, мана шундай улуғ ва шарафли вазифани адо этиш отам Юнус Ражабийга насиб этди. Албатта, бу улкан истеъдод ва машаққатли меҳнат самарасидир.  

Таъкидлаш жоизки, музейда етти мингдан ортиқ экспонат сақланади. Булар: қўлёзмалар, китоблар, мусиқий асбоблар ва ҳоказо. Ушбу музей миллий мусиқамизнинг бой меросини келажак авлодга етказишга мустаҳкам кўприк вазифаси бўлиб келмоқда.

Китобга айланган умр шубҳасиз абадий умрдир. Юнус Ражабий уй музейи директори Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий отаси ҳақида “Ражабийнома” номли китоб чоп эттирди. Унда Ражабийлар сулоласи ҳамда замондошлари хотиралари ўз аксини топган. Ушбу китоб музей экспонатини безовчи жавоҳирлардан биридир. Музейлар бизнинг миллий бойлигимиздир. Миллий бойликни асраш эса ҳар бир миллатдошимизнинг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим.  

Шербек Исломов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музей — тарихдан сўзловчи маскан