Мутасадди вакил талабаларга тавсия берди
Барча транспорт воситаси манзилига етиб боргач дезинфекция қилинмоқда
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов йўловчилар учун жорий этилаётган қўшимча қатновлар ҳақида гапирди:
– Фарғона водийсига қатновчи такси нархлари сунъий ошгани бўйича эътирозлар бўлмоқда. Автомобилларда йўловчи ташишда нархларнинг сунъий ошмаслиги учун уларга кўпроқ таклиф бўлмаслигини назарга олиб, талабалар учун автобус, темирйўл ҳамда авиарейсларда кўпроқ шароит яратиб бераяпмиз. Қўшимча рейслар, поездлар қатнови йўлга қўйилаяпти. Графикларни уч баробарга оширдик. Талабалардан имкон қадар чегирмалар жорий этилган поездлар, автобуслар ва самолётларда етиб олишини сўраб қолардик.
Барча транспорт воситаси манзилига етиб боргач дезинфекция қилинмоқда
Президентимизнинг 2020 йил 29 январдаги тегишли фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси тузилган эди. Комиссиянинг илк кунидан бошлаб барча жамоат транспортларини дезинфекция қилиш масаласи қўйилган. Самолёт, поезд, автобуслар шулар жумласидандир.
Ҳар бир транспорт манзилига етиб боргач ўша ердаги санитария-эпидемологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекция қилинмоқда. Барча транспорт воситаларини дезинфекция қилиш бўйича мутахассислар бириктирилган ва уларга керакли ускуналар етказиб берилган.
Илҳом Маҳкамов,
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари