Олам яшиликка бурканган эди. Табиат шиддати бир кечада уни оқликка чўлғади... Навдалар совуқдан титрай бошлади.

Олам яшиликка бурканган эди. Табиат шиддати бир кечада уни оқликка чулғади... Нoвдалар совуқдан титрай бошлади. Бутун Ўзбекистон тонгга қадар хавотирда ўтирди – эртанги кун ҳосили энди қандай бўлади?

Барбир, ҳар бир воқеликдан эзгулик излагувчи халқмиз. Қор – оқлик дедик, дунёни пандемия балоси исканжага олган пайтда Яратганнинг бизга берган илоҳий неъмати дедик. Буни қаранг-ки, тонгда қор шитоб билан эрий бошлади. Деҳқон фарзандимизда яна кўкка термилдик. Ишқилиб, яшиллигимизни совуқ урмасин-да. Келинг, гапни энди мутахассислардан эшитайлик.

Олим Алимардонов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари: 

— Аслида қорнинг зарари бўлмайди, унинг музлагани ёмон. Шу маънода қаралса, бугун тунда гап кўп. Агар ер музласа, қишлоқ хўжалиги экинларига катта талофат келтиради. Бунда асосий ҳавф тоғли ҳудудларга тўғри келади, кеча ҳам тоғ атрофи туманларида ер музлаши кузатилди. Энг муҳими, бу қор ҳозирда пишиш арафасидаги тўқсонбости экинларга зарар қилмайди.

Кутилаётган қор ҳақидаги маълумотлар кенг тарқатилиб, аҳоли ва тизим ходимлари огоҳлантирилган эди. Одамлар ҳам ҳозир анча ҳушёр, иссиқхоналарнинг ҳаммаси ёпилди. Очиқ майдонларда тайёргарлик кўриш бир оз қийин бўлди.

Асосий юк боғбонларга тушди. Кечаги шамол кўплаб дарахт гуллари ва куртакларини тўкиб ташлади. Шундай бўлсада, бугунги тундаги об-ҳаво ҳосил тақдирини ҳал қилади.

Шу боис тунда совуқ бўладиган ҳудудлардаги аҳоли уйдаги маҳаллий ўғитни дарахт тагида тутатса, ҳосилни сақлаб қолиш эҳтимоли юқори. Бунинг учун қуруқ хашак устига ҳўл ва қуруқ маҳаллий ўғит ташланади. У туни билан тутаб туради. Ўсимликнинг биологик хусусиятига кўра, суғориш ҳам яхши фойда беради. Дарахт танасида сув айланса, совуқ урушидан қисман сақлайди.

Фахриддин Қирғизбоев, 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Қанчалик зарар кўрилгани бирор ҳафтада маълум бўлади. Кун исиши билан совуқ урган гул ва мевалар қорайиб бошлайди. Агар бугун кечқурун ҳаво ҳарорати минусга тушса, ҳосилнинг 50 фоизини йўқотишимиз мумкин. Акс ҳолда йўқотишлар миқдори 15 фоиздан ошмаслиги кутилмоқда.

Бахтиёр Эргашов, 
қишлоқ хўжалиги мутахассиси:

— Дарахт гулларини сақлаб қолиш қийин. Дарахтда қор ёпишиб, кечаси музлади. Бу об-ҳаво боғдорчиликка кўпроқ зарар келтириши мумкин. 
Ғаллага таъсир қилмайди. Агар чигит униб чиққан бўлса, унга ҳам зарар келтирмайди. Лекин, яқинда экилган бўлса, ер чизилланмаса, қатқатлоқ бўлиб, чигит чириши мумкин.

Дарахт танаси баҳорга чиқиб юмшагани учун шохларини синиши кузатилди. Агарда дарахтлар қишдаги ҳолатда бўлганда оғирлик ва совуқ таъсир қилмаган бўларди.

Фахриддин Эркабоев, 
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Зуҳри Холмўмин” фермер хўжалиги раҳбари:

— Икки кун олдин 40 гектарга чигит эккан эдик. Айни вақтда у нишламоқда. Худога шукр ер қатқалоқ бўлмади, ҳадемай чигитларимиз “қулоқ чиқаради”. 50 гектардаги ғалламиз ҳам яхши ўсиб турибди. Кеча ёққан қор, айни вақтда эримоқда. Ўйлайманки, бу об-ҳаводан қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрмайди.

Шу ўринда қайд этиш керакки, юртимизда баҳорда қор ёғиши олдин ҳам кузатилган. Мисол учун, 2014 йилнинг апрелида Тошкентни 2 см қалинликдаги қор қоплаган. 1989 йил апрелнинг сўнгги ва май ойининг биринчи кунларида Тошкентга қисқа муддатга қиш қайтиб келган. Бу эса қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МУТАХАССИС ИЗОҲИ: Қор ёғди, энди Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги қанча зарар кўради?