Эксперт Ўзбекистон Президентининг араб-ислом саммитидаги таклиф ва ташаббусларини таҳлил қилади

Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган араб-ислом саммити халқаро майдонга “сигнал” бўла олди. Қолаверса, мазкур йиғилиш мусулмон мамлакатлари дунёда ўз овозига эгалиги, айниқса Марказий Осиё давлатлари ҳозир анча фаоллигини намойиш этди. Бугун минтақамизда глобал сиёсий муаммоларни ҳал қила оладиган таклиф ва ташаббуслар беришга қодир етакчилар, раҳбарлар борлигини кўрсатиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлаган, муаммоли масалалар бўйича таклифларни илгари сурган анжуманда Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка қитъасининг етакчи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Саудия Арабистони раислигида ўтган тадбирда давлатимиз раҳбари билдирган таклифлар жаҳон ҳамжамияти эътирофини қозонгани билан аҳамиятли. Мазкур ташаббуслар мазмун-моҳиятини халқимизга батафсил етказиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Бектош Бердиев билан суҳбатлашдик.

Мутахассис талқинича, саммит нафақат минтақавий, балки глобал аҳамият касб этди. Араб-ислом мамлакатлари орасида Ўзбекистон етакчисининг чиқиши томонларни тинчликка чақириш, масалага сиёсий-дипломатик йўл билан амалий ечим топишга ундаш жиҳатидан муҳим бўлди, дейиш мумкин. Нутқ давомида давлатимиз раҳбарининг энг асосий мақсади тинчликни қарор топтириш эканлиги яққол сезилиб турди.

– Мутахассис сифатида бутун дунё бўйлаб ахборот тарқатадиган оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғини кузатиб борамиз, – деди Бектош Бердиев. – Амин бўляпмизки, илгари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кўпинча минтақавий – Марказий Осиё кесимида таклиф-ташаббуслар билдирган бўлса, бугун глобал масалалардаги муаммолар ечими борасида аниқ, прагматик, шу билан бирга амалга оширилиши лозим бўлган таҳлил, таклиф-тавсиялар билан чиқаётгани алоҳида эътироф этилмоқда.

Қайд этиш керак, мусулмон давлатлари ҳам бирлашиб, Фаластинни ҳеч қачон ташлаб қўймаслигини, Фаластин давлати тузилишини халқаро майдонда сўзда ва амалда қўллаб-қувватлашини исботлаяпти. Мазкур анжуман, айни фикрларни жаҳон сиёсатининг муҳим масаласи даражасига олиб чиқишга хизмат қилса, ажаб эмас.

Суҳбатимизнинг тўлиқ шаклида мавзунинг атрофлича таҳлили билан танишиш мумкин. Батафсил ЎзА YouTube тармоғида томоша қилинг.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/EqNvSElxB8w?si=qRcW0mgK45k1y_o9" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Аброр Содиқов ва Искандар Исматов (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусулмон давлатларнинг ҳам овози бор! (+видео)