Юртимизда ажойиб тарихий саналар, байрамлар кўп, бироқ улар орасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган кун ўзининг халқимиз тарихи ва тақдири, ёрқин келажаги ва мисли кўрилмаган даражада эришаётган ютуқлари билан ажралиб туради. Шу боис, мамлакатимизда мустақиллик байрами ўзгача, чинакам умумхалқ байрами, озодлик ва саодат айёми сифатида кенг нишонланади.

Бунга ҳар томонлама асослар бор. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ғайрат ва шижоати, зўр лидер – етакчилиги халқимиз ҳаётини нафақат моддий жиҳатдан таъминлади, балки ҳар биримизнинг маънавий-руҳий дунёмиз, ички ғуруримиз, қаддимиз ва қадримизни тоғдай ўстирди, десак асло муболаға бўлмайди.

Яқинда Парижда бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган улкан ғалаба – саккизта олтин медаль ёки иқтидорли ёшларимизнинг илм-фанда эришаётган ютуқлари, иқтисодий ютуқлар, халқ билан очиқ мулоқот, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонни дунё аллақачон тан олган очиқлик сиёсати –  глобал ва минтақавий муаммолар ечимида Ўзбекистоннинг ўрни, кўрсатаётган ташаббуслари, тинчлик- тотувлик, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган демократик ислоҳотлар мисолида кўришимиз мумкин. Булар бизни мустақил давлат бўлиб, дунёга очилиб яшаш, эркин ва озод халқлар оиласида муносиб ўрин эгаллаб, замонавий тараққиётга эришиш нақадар улуғ бахт ва шараф, шу билан бирга, улкан масъулият эканини янада чуқур ҳис этишга ундамоқда.

Юқоридаги тизимли ва изчил, жўшқин институционал ўзгаришлар қаторида ҳар бир демократик давлатдагидек Ўзбекистон Республикаси мустақил ва халқчил давлатчилигининг ривожида жуда муҳим бўлган яна бир жиҳат – конституциявий давлатчилик асосларининг мамлакатимизда тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги тўғрисида сўз юритмоқчиман.

Шу қутлуғ айём арафасида Ватанимизнинг озодлигига эришиш, ҳеч кимга тобе ва қарам бўлмасдан, ўз тақдирини ўз қўлига олиб, юртимиз бойликларига, унинг табиий, иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятига эга бўлиш, бир сўз билан айтганда, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида халқимиз оғир ва машаққатли, айни пайтда, улкан яратувчилик йўлини босиб ўтганини алоҳида эътироф этамиз.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-264-сон қарорида айтилганидек “Бундан ўттиз уч йил олдин ўта оғир ва мураккаб тарихий вазиятда қўлга киритилган миллий истиқлолимиз бугунги кунда кўп миллатли бутун халқимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида бирлаштириб, янги ютуқ ва марралар сари илҳомлантирмоқда. Айнан мустақиллик туфайли мамлакатимиз суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатга, халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектига айланди. Дунё бизни янгитдан таниди ва тан олди. Ер юзидаги турли давлатлар ва халқлар билан дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларимиз тобора кенгайиб, юртимизнинг халқаро майдондаги мавқеи ва нуфузи ортиб бормоқда”.

Юқорида эътироф этилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган ҳуқуқий пойдевори вужудга келди. Жумладан, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

2023 йилда ўтказилган конституциявий ислоҳотлар умумэътироф этилган конституциявий давлатчилик концепциясининг диққат марказида турадиган “конституциявий давлатда инсон ҳуқуқлари қадриятларнинг бош мақсади ва йўналиши, унинг тизим яратувчи ва таъсис этувчи пойдевори”дир деган деган назарий қоидани бекаму-кўст рўёбга чиқариш йўлида қўйилган улкан қадамдир. Аслида, конституциявий давлат, биринчи навбатда, давлатнинг қонунга бўйсунишини таъминлаши билан тавсифланади. Лекин конституциявий қонун ижодкорлари янада илгари қадам ташлаб, “ҳар бир давлат ҳуқуққа бўйсунади, бир вақтнинг ўзида ҳам ҳуқуқ субъекти, ҳам ҳуқуқни шакллантириш омили ҳисобланади”, деган постулатни давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир” деган муҳим қоида билан бойитишга эришди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаганлигини, шу нуқтаи назардан, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланишини, ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқлигини, қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт”, деганини алоҳида кўрсатиб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “тўғридан-тўғри амал қилади” деган нормасининг маъноси, унинг қоидаларини ўзида аниқлаштирадиган ҳамда ривожлантирадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ёки йўқлигидан қатъи назар, ҳеч қандай шартларсиз амалга оширилиши зарурлигини англатади. 

2023 йилнинг 23 июнь куни судлар томонидан конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми томонидан “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сон Қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги белгиланди. 

Давлат ишларини қонунлар асосида ташкил этиш, адолатли сиёсат юритиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳар доим мамлакатимизда давлатчилик қурилишининг устувор йўналишларидан бўлиб келган.

Конституция ва қонунларга риоя қилинишини таъминлаш тизимининг муҳим элементлари сифатида учта омилни кўрсатиш мумкин. Биринчидан – субъектлар томонидан Конституция ва қонунларга риоя этиш мажбуриятини аниқ англаш. Иккинчидан – Конституция ва қонунларга риоя этмаслик ҳолатларини аниқлашга мутасадди органларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг самарали фаолияти ва қонунийликни тиклаш юзасидан тегишли чоралар кўриш. Учинчидан – Конституция ва қонунларга риоя этмаслик учун жавобгарликни белгиловчи ҳуқуқий нормаларнинг самарадорлиги.

Дарҳақиқат, бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президентига берилган қуйидаги савол ва унга берилган жавобдан ислоҳотларнинг асл моҳияти ва мақсадини англаш мумкин. 

Савол: “Сиз давлат бошлиғи, ана шу ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори ва уларнинг марказида турган ислоҳотчи раҳбар сифатида бу янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини биринчи навбатда нималарда кўрасиз?    

Жавоб: “Бундай холис баҳолар барчамизни қувонтиради. Айни вақтда шуни таъкидлашни истардимки, биз бу демократик ўзгаришларни кимларгадир ёқиш, мақтаниш, турли рейтингларга кириш учун эмас, аксинча, демократик жараёнлар ўзимизга сув билан ҳаводек зарур бўлгани учун, халқимиз, авваламбор, ёш авлодимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширмоқдамиз.

Биз – Ўзбекистон фуқаролари жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий қиёфаси шиддат билан ўзгариб, ҳаётимизда янгича муносабатлар, янги имконият ва қадриятлар шаклланаётганини ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этмоқдамиз. Айниқса, “инсон ҳуқуқ ва эркинликлари”, “қонун устуворлиги”, “очиқлик ва ошкоралик”, “сўз эркинлиги”, “дин ва эътиқод эркинлиги”, “жамоатчилик назорати”, “гендер тенглик”, “хусусий мулк дахлсизлиги”, “иқтисодий фаолият эркинлиги” сингари фундаментал демократик тушунчалар ва ҳаётий кўникмалар ҳозирги вақтда реал воқеликка айланиб бораётгани эътиборлидир.

Гўзал ва бетакрор юртимизнинг буюк айёми Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллигини нишонлашга ҳам оз фурсатлар қолди. Халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ўз миллий мустақиллик байрамини баланд руҳ ва хурсандчилик ­билан кутиб олиш учун қизғин тайёргарлик ишлари бошланиб кетди. Президент қарорида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, шунингдек, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” бўйича қабул қилинган давлат дастури билан уйғун ҳолда рўёбга чиқаётган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган дастур бугун биз ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган юксак мақсадларимиз сари дадил бораётганимизни кўрсатди. 

Вужудимизда, қонимизда аждодларимиздан мерос буюк қудрат жўш ураётган экан, биз эзгу орзу ва мақсадимиз бўлмиш янги Ўзбекистонни албатта бунёд этамиз. Ўзбекистон ҳар томонлама обод ва фаровон, эркин демократик мамлакатга айланади.

Дунёдаги ҳар бир жамият, ҳар бир давлатнинг ўзига хос, ўзига мос келадиган, унинг юксалиши учун хизмат қиладиган ғояси, мафкураси мавжуд бўлади. Одамлар қайси бир жамиятда яшамасин нимагадир ишониши, эътиқод қилиши, қандайдир бир ғояга, таълимотга асосланиб иш кўриши, фаолият юритиши, кўрсатиши лозим. Ғоянинг, мафкуранинг аҳамияти, у жамиятнинг ривожланиши, олға томон ҳаракат қилишини асослаштиради, миллатни, барча фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугун “Инсон қадри учун” деган тамойил барча ислоҳотларимизнинг асосини ташкил этмоқда. “Инсон – жамият – давлат” деган янги тизим асосида Ўзбекистон олдинга қараб интилмоқда. Инсон қадри улуғланиб, “давлат – инсон учун” деган эзгу ғоя ҳаётга жорий этилмоқда.  Конституциямизда олдингидан фарқли, янги таҳрирнинг бош ғояси сифатида шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларини, инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлашнинг янгича “инсон – жамият – давлат” тамойилига ўзгартирилишининг ўзи бугун давлатимизнинг бутун ички ва ташқи сиёсатининг тамал тошига, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига ҳамда ушбу эзгу саъй-ҳаракатларни ўзаро боғлаб турувчи муҳим омилга айланди.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Янги таҳрирдаги Конституция асосида давлат ва жамият самарали бошқарув, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабдан барчамиз давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўз онгимиздан ўтказиб, ушбу жараёнларнинг пассив кузатувчиси эмас, балки актив иштирокчисига айланмоғимиз лозим. Шу орқали мустақиллигимиз янада мустаҳкамланиб, Янги Ўзбекистонда конституциявий давлатчиликнинг пишиқ биноси барпо этилади.

Акмал Раҳмонов, 

Ўзбекистон Республикаси 

Конституциявий суди судьяси, 

юридик фанлар номзоди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида халқимиз машаққатли ва улкан яратувчилик йўлини босиб ўтди