Ибратли умр

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Мустақиллик байрами арафасида Асака туманида “Уч авлод учрашуви” тадбири доирасида фахрий муаллим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Халқ маорифи аълочиси”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Олимжон Раҳимовнинг тўқсон йиллик юбилейи ўтказилди.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Асака тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган, меҳнат фахрийлари, адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар, Олимжон Раҳимовнинг яқинлари, шогирдлари, шунингдек, Наманган, Фарғона вилоятларидан келган ижодкорлар иштирок этган тадбир адабиёт, маънавият байрамига айланди.  

[gallery-18866]

Қутлуғ тўқсон ёшини нишонлаган Олимжон ота Раҳимов ўз ғазалларининг бирида ёзганидай, бугун юртимизда у каби табаррук отахон ва онахонлар бахту фароғатда тинчлик-хотиржамликда, эъзозу-эҳтиромда кексалик гаштини суриб, ҳузур-ҳаловатда яшамоқда, десам асло муболаға бўлмайди. Бугунги фаровон кунларга етишнинг ўзи бир бахт эканлигини бошқалардан кўра, ёши улуғ инсонлар чуқурроқ ҳис этади. Чунки, улар шу кунларга етиб келгунича, не-не чиғириқлардан, ҳаётнинг қанча баланд-пастларидан ўтмади, дейсиз!.. Болалик давридаги азоб-уқубатларни, ҳаётнинг машаққатли  синовларини енгиб ўтиш, албатта, осон кечмаган.

Табиатан каттаю кичикка бирдек ҳурмат билан гапирадиган, йигирмадан ортиқ китоблар муаллифи Олимжон Раҳимов ўта камтар, маданиятли, билимдон, айниқса, ижод, аруз илмини пухта биладиган, адабиётга, ижодга ихлоси баланд инсон.  

Ўттиз етти йил бир мактабда ишлаган  

Олимжон Раҳимов 1934 йилда Асака тумани Қайрағочариқ қишлоғида таваллуд топган. Болалиги иккинчи жаҳон уруши даврига тўғри келди. Кўп қийинчилик, машаққатларни кўрди. Қандай қийинчилик бўлмасин, ҳалолликни, меҳнат қилиб, ҳалол ризқ-рўз топишни ўзига шиор қилиб олди. Ўрта мактабни тугатгач, Фарғона педагогика институтида таҳсил олди. Олийгоҳни тамомлагандан сўнг маълум вақт   Олтинкўлнинг Миробод қишлоғидаги ўрта мактабда ёшларга она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берди.

Кейин эса, аниқроғи, 1957 йилдан 1994 йилгача, яъни 37 йил меҳнат фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Асака туманидаги 36-ўрта мактабда давом эттирди. Домла ўз касбининг  фидойиси, етук мутахассис сифатида жуда кўп фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар олган. Малакали мутахассис кўп йиллар она тили ва адабиёти фанидан вилоят фан олимпиадасини ўтказишда фаол иштирок этди. Самарали фаолияти, меҳнатсевар, камтар ва фидойилиги, тўғрисўз ва ҳалоллиги билан Олимжон Раҳимов нафақат ҳамкасблари, маҳалладошлари, балки кенг жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат-эътибор топа олди.  

Сермаҳсул ижодкор

Домла талабалик йилларидан бошлаб, шеър ва ғазаллар ёзишни машқ қилиб юрди. Лекин иш,  тирикчилик, оила ташвишлари, фарзандлар тарбияси билан бўлиб бадиий ижод билан жиддий шуғуллана олмади. Нафақага чиққандан сўнг эса бадиий ижод унинг энг асосий машғулотларидан бирига айланди.

Олимжон Раҳимов самарали ва баракали ижод қилиб келмоқда. Айниқса, шеър ва ғазалларидаги чиройли ўхшатишлар, гўзал инсоний туйғулар тараннум этилган нозик сатрлар шеърият мухлислари қалбини беихтиёр тўлқинлантиради.  

Ўзининг ҳаётий тажрибалари, узоқ йиллик кузатишлари, ўзи гувоҳ бўлган воқеа-ҳодисалардан келиб чиқиб ёзган ҳикоя, очерк ва мақолалари, комил инсон тарбиясига оид битиклари эса катта тарбиявий аҳамияти билан китобхонга манзур бўлади.

Унинг "Умр қўшиқлари" (1999), "Қайрағочариқ қишлоғи" (2001), "Кўнгил дафтари" (2001), "Пок туйғулар" (2002), "Дилимдаги мисралар" (2004), "Инсондаги энг олий хислатлар" (2008), "Ҳаёт – ибрат мактаби" (2010), "Кўнгил мулки" (Сайланма, 2011), "Қайроғочариқ қишлоғи" (Тўлдирилган қайта нашри, 2012), "Ибратли воқеалар" (2013), "Ҳаётимдан хотиралар" (2015), “Кўнгил рисоласи”, "Сирли ҳарфлар" (2017),  "Холис фикрлар" (2018), "Сафар таассуротлари" (2019), "Икки томчи ёш", "Fазал ишқида" (2020), "Қутайба ибн Муслим" (2021), “Турфа савдолар” (2022), “Бир отанинг фарзандлари”, “Қалбинг қароликдан йироқ” (2023) номли шеърий ва насрий китоблари чоп этилиб, ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинган.

Меҳнат инсонни улуғлайди

Олимжон отанинг хонадонида каттагина токзор бор. Ёши тўқсонга етган бўлишига қарамай, ҳозир ҳам у киши узум парвариши билан шуғулланади. Боғдорчиликнинг ҳадисини олган бу инсон етиштираётган ранг-баранг, қўзни қамаштирадиган узумларни қўриб, ҳар қандай кишининг ҳаваси келади.

– Меҳнат инсонни улуғлайди, –дейди Олимжон ота. – Жуда кўп йиллардан буён боғдорчилик билан шуғулланиб келаман, узум етиштираман. Чин дилдан, ҳалол меҳнат қилганнинг ишига  Аллоҳ барака бераверар экан. Ўқитувчиликдан бўш вақтларимда узум етиштириш орқали хонадонимга қўшимча даромад киритдим. Узум етиштиришнинг баракаси ортидан уйлар қурдим, тўйлар қилдим, хонадонимга қут-барака ёғилди. Бунинг учун яратганга ҳамиша ҳамду санолар айтаман.

Олимжон ота қаридим, деб уйида ўтириб олган эмас. Нуронийлар қатори турли тадбирлар, тўю маъракаларда бўлади, ёшларга панд-насихатлар қилади. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фавровонлигини тилаб, ҳамиша дуода бўлади.  

Ибратли оила соҳиби

Олимжон ота Раҳимов нафақат Қайрағочариқ қишлоғидаги, балки Асакадаги пиру бадавлат оилалардан бирининг соҳибидир. Раҳматли турмуш ўртоғи билан 10 нафар фарзандни – 5 ўғил, 5 қизни тарбиялаб вояга етказди, ўқитди, уйлаб-жойлади. Бугун отанинг фарзандлари турли соҳаларда сидқидилдан меҳнат қилаётган, эл-юрт ишига камарбаста инсонлар бўлиб вояга етган. Ота 40 нафарга яқин невара, 30 нафардан ортиқ чеваранинг суюкли бобоси, маҳалланинг дуогўйи бўлиб кексалик гаштини сурмоқда.    

Шукроналик

– Мустақиллик халқимизга берилган улуғ неъмат, – дейди Олимжон ота Раҳимов. – Мана шундай тинч, дориломон кунларга етказганига шукр. Бу кунларга кимлар етди, кимлар етмади. Қанча сувлар оқиб ўтди, қанча-қанча инсонлар бугунгидай озод кунларга етишни, эмин-эркин ибодат қилишни, масжидларга бориб намоз ўқишни орзу қилиб, армон билан ўтди. Бугунги ҳур кунлар осонликча, ўз-ўзидан бўлиб қолмади. Шу боис, бугунги авлод, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч, тўкин ва фаровон ҳаётнинг қадрига етсин, асраб-авайласин. Инсон меҳнатлари қадр топадиган обод юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз омон бўлсин.

Олимжон ота Раҳимовнинг “Халқ маорифи аълочиси” унвони, "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони, Халқ таълими вазирлиги, туман, вилоят ҳокимларининг кўплаб фахрий ёрлиқ, ташаккурномалари билан тақдирланганлиги унинг кўп йиллик меҳнатлари, эл-юрт ишига, ёшлар тарбиясига  қўшаётган муносиб ҳиссаси эътирофидир.

Бир сўз билан айтганда, Олимжон ота Раҳимовнинг ҳаёт йўли ёш авлод, умуман, кўплаб инсонлар учун ибрат мактабидир.

Юбилей тадбирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Илҳом Жўраев, Санобар Раҳмонова, эл суйган санъаткор Турсунбой Парпиев, қўқонлик ҳофиз, мумтоз қўшиқлар ижрочиси Мирзараҳим Қорабоев томонидан Олимжон Раҳимов шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди. Мактаб ўқувчилари, боғча тарбияланувчилари эса шоирнинг шеърларидан намуналар ўқиди.  

Шунингдек, тадбирда Олимжон ота Раҳимовга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда туман ҳокимининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Фахриддин  Убайдуллаев,  

Зуҳриддин Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мустақиллик халқимизга берилган энг улуғ неъмат”